Ваъдаларга ишониб келган тадбиркор нега Ўзбекистондан қочди?

Ички ишлар органларининг ваъдасига ишониб Туркиядан Навоийга қайтган тадбиркор Уйғун Саидов яна Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, Навоий вилоятига Мирзиёевнинг ислоҳотлари етиб бормаган.

Уйғун Саидов

 

2009 йили Россияга ишлашга кетган Уйғун Саидовга сиртдан конституциявий тузумга тажовуз қилиш ҳамда диний экстремистик гуруҳларни тузиш ва унда иштирок этиш айби қўйилиб жиноий иш очилади.

Тадбиркор қўйилган айбларнинг барчаси туҳматлиги ва бу иқрорларни ёзиб берганлар қийноқ остида шундай қилишга мажбур бўлишганини айтади.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юрган ва жиноят содир этмаган фуқаролар Ўзбекистонга қайтиши мумкинлиги ва уларга нисбатан таъқиб бўлмаслигини айтганидан сўнг Туркияда оиласи билан яшаётган 47 ёшли Уйғун Саидовга Навоий вилоят орган ходимлари алоқага чиқади.

2018 йилнинг март ойида Уйғун Саидов ИИВнинг Навоий вилоят терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Баҳром Қурбонов билан гаплашади.

Баҳром Қурбонов у оиласи билан Туркиядан қайтса унга нисбатан жиноий иш очилмаслиги ва уни яшил йўлак билан аэропортда кутиб олишларини ваъда беради. Баҳром Қурбонов бу борада Навоий вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари билан ҳам гаплашиши мумкинлигигини айтади.

Бироқ шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга қайтиб келган Уйғун Саидовга яна 7 та жиноий иш очилади ва иши зудлик билан судга оширилади.

Бу вақтда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси 30 миллион сўмлик гаров пули эвазига уй қамоғига алмаштирилади.

Тадбиркор ўзини алданган ҳис қилган ва унинг таъкидлашича, иш уни бир неча йил қамоққа тиқиш билан якунланишига қараб кетаётганидан сўнг Ўзбекистонни ташлаб қочишга мажбур бўлади.

Ҳозир унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

“Мени Ўзбекистонда нечта портлаш бўлган бўлса ҳаммасида айблаб ташлашибди. Ҳатто 2005 йил май ойида Андижонда бўлган отишмаларда ҳам айблашибди. Менга қарши гувоҳлик берган одамлар билан гаплашдим. Уларнинг айтишича, оёқларининг остига дубинка билан уриб, қулоқларига сим осиб ток урдиргандан кейин мажбуран менга қарши кўрсатма ёзиб беришган экан”, дейди Уйғун Саидов.

Тадбиркор ўзига қарши гувоҳлик берган саккиз кишидан кўрсатмасини ўзгартиргани ҳақида ариза олиб борган. Бироқ терговчи ушбу кўрсатмаларга ҳам қарамасдан унга нисбатан жиноий иш очган.

“Мирзиёевга мурожаат қилмоқчиман. Ўзбекистоннинг ўртасида жойлашган Навоий вилоятида ҳам тартиб ўрнатсин. Порталга ёзган шикоятларимиз ҳаммаси ўзимизга қайтиб боряпти. Ҳеч қандай чора кўрилмаяпти”, дейди Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлган Уйғун Саидов.

Манба:BBCUZBEK.COM

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...

Италияда электр энергияси нархи 3 баравар қимматлаган

Италияда ҳам инфляция 6,5 ​​фоизга етиб, сўнгги 30 йилда энг юқори кўрсаткичга етди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида энергия ташувчиларнинг нархи ошмоқда, бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400