БУТУН ДУНЁДА ПАСПОРТ ГАРОВ СИФАТИДА ОЛИНМАЙДИ, ЛЕКИН ЎЗБЕКИСТОНДА МУМКИН

Мен Бердиалиева Умида Ҳасановна 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён олдинги «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати, ҳозирги «Бирдамлик» Халқ демократик партиясига аъзоман. Мен ҳам барча сафдошларим қатори жорий йилнинг 14-ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳаракатнинг навбатдаги иккинчи қурултойига боришга пухта тайёргарлик кўргандим. Менга 12-ноябрь куни кеч соат йигирмаларга яқин тасодифан Агробанкдан Ғазал исмли банк ходими телефон қилиб шошилинч равишда банкка паспорт билан келиб кетишимни айтишди. Мен банк ходимига кечки пайтда ҳеч қаёққа бормаслигимни, машинамиз йўқлигини билдирган эдим у хавотирга тушмаслигимни, уй манзилимни айтсам банк ходими уйимизга келиб паспортимни олиб кетишини, агар ишонмасам мени ҳам банкка олиб боришини айтди.

Умида Бердиалиева

 

Орада қисқа вақт ўтгандан кейин уйимизга мен билан телефон орқали гаплашган Ғазал ва яна бир банк ходими келишди. Улар паспортимни ўзлари билан бирга олиб кетишини, эртага эрталаб қайтариб беришини айтган эди, мен буни лозим топмадим ва банк ходимлари билан бирга банкка бордим. Банкка борганимиздан кейин Ғазал ксерокопия ишламай қолганини, паспортимни эртага эрталаб соат 7-00 да ўзи қайтариб олиб бориб беришини ваъда қилиб, ўзига ишонишимни қайта-қайта таъкидлаб хайрлашди. Лекин ваъдага мувофиқ Ғазал эрталаб соат 7-00 тугул 9-00 да ҳам паспортимни олиб келиб бермади. Хавотирга тушиб банкка бордим. Борганимда банк ходимлвридан бири Ғазалнинг ҳали келмаганлигини айтишди, уни кўп кутишимга тўғри келди. Келавермагач Агробанк бошлиғи хонасига Ғазалнинг устидан шикоят қилгани кирган эдим у ерда Ғазал ва мен таниган Китоб туман ИИБда ишлайдиган ички ишлар органи ходими суҳбатлашиб ўтирганига кўзим тушди. Мен ана шундагина улар паспортимни беҳудага олмаганлигини билдим. Мени кўрган Ғазал бошлиқ хонасидан чиқиб  ҳисобот беришга шайланди. Ғазалга қараб ИИБ ходимининг эрталабдан банкда нима қилиб юрганини сўраган эдим у мени чалғитишга уринди. ИИБ ходими банкка гўёки қандайдир жанжални ҳал қилгани келганлигини билдирди.

Табиийки, мен Ғазалдан паспортимни сўрадим. У айёрликка ўтди. Бошлиғи эшитиб қолмаслигини илтимос қилган ҳолда «кеча тунда бир жойга базмга бориб маст бўлиб қолганини, у ердан кучли сархуш ҳолда укаси олиб кетганини, мастликда курткаси ва куртка чўнтагида менинг паспортим ҳам қолиб кетганини» худди хизмат кўрсатган артист унвонига эга актёрлардан ҳам аъло даражада «ижро» этиб берди. Ғазал дастлаб оз вақт кутиб туришимни, паспортимни укаси олиб келиб беришини айтди, мен унинг бу сўзлари «ўйин» эканини қалбан билсам ҳам чиқмаган жондан умид дея Ғазалнинг укасини кутишга қарор қилдим,  лекин Ғазал яна ваъдага номувофиқлик қилди. Укасига айтганини қилдиролмаган банк ходими паспортимни олиб келгани чиқиб кетгани бўйича нақ 3 кун ғойиб бўлди. Шу куни кечгача банкда Ғазални кутдим. Охири яна такроран банк бошлиғи хонасига кириб ходимининг хатти-ҳаракатларини гапириб бердим. Бошлиқ ўзини гўёки ҳеч нарсадан бехабар шахсдек тутиб, Ғазални телефон орқали «росмана» қидиришга тушди. Мен фурсатдан фойдаланиб, банк бошлиғидан ҳам ИИБ ходими банкда нималар қилаётгани сўрадим. Табиийки, у ҳам худди ходими каби ёлғонларга эрк берди.

Хуллас, 13-ноябрь кунини банк ходими қистовига кўра ўз қўлим билан берган паспортимни қайтариб олиш илинжида деярли бир кунимни банк идорасида ўтказдим. 14-ноябрь куни уйимизга ҳеч қачон келмайдиган, ҳолимиздан хабар олмайдиган Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Отабек Норбеков ва котиби Акрам Эргашевлар бир неча марта келиб «ҳолимдан» хабар олиб кетишди. Шу куни ҳеч қачон ақл ўргатмайдиган маҳалла раиси «Давлат ҳамма нарсани, ҳатто шахс томонидан содир этилган жиноятни ҳам кечиришини, лекин хиёнатни асло кечирмаслигини» айтиб, доҳийона маслаҳатлар бериб кетди…

17-ноябрь куни Ғазалдан паспортимни қайтариб олдим. У ҳужжатимни қўлимга бераркан: шу кунларда қаерга бормоқчи эдингиз? деган савол ташлади. Бизнинг Ўзбекистонимизда оддий халқни тагида курсиси бор ҳамма соҳа вакиллари бемалол саволга тутаверади.

Аслида бу «тадбир» ДХХ буйруғига асосан Китоб туман ИИБ бошлиғи Шуҳрат Ибрагимов ташаббуси билан олиб борилди. У бу антиқа тадбирни шунчаки ўзларига гард юқтирмаслиги, бирор кор-ҳол содир бўлса дунё ҳамжамияти олдида юзлари шувут бўлиб қолиши олдини олиб, уни Агробанк ҳамкорлигида ўтказди. Мен бу ҳолатни ҳали 13-ноябрь куниёқ ёлғонларга, фирибларга, айёрона пўписаларга асосан иш юритадиган жамиятимиз учун нормал ҳолат деб тушуниб етгандим. Бутун дунёда шахснинг паспортини гаров сифатида, алдов йўллари билан қўлга киритиш жиноят саналса-да жиноятни уюшган ҳолда содир этувчи биздаги органлар учун жиноят эмаслигини эса аллақачоноқ пухта англагандим.

Умида Бердиалиева

Манба:Бирдамлик Инфо

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов диктатура тузумини яратди, мирзиёев уни давом эттиради

  2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 сенябрда мамлакат Бош ...

Ҳуқуқини ҳимоя қилган шахс безори эмас

Президент қабулхонаси ёнида намойиш ўтказган Нафосат Оллошукурова Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани Чашма кўчасида жойлашган Тутқинларни махсус ушлаб туриш бўлимида мана ...

Баҳодир чориев “сайловчиларга мурожаат”

Азиз ватандошлар! Қадрли миллатдошлар! Аввало, барчангизни кириб келган Наврўз билан табриклайман. Баҳор ва янгиланиш – халқимизнинг узун йиллардир орзиқиб кутаётганидир. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400