Обид Асомов вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, таниқли актёр бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни ўткир юрак инфаркти туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.
Манба: «Uz24.uz»