«БИРДАМЛИК»НИ ЎЗБЕКИСТОНДА РАСМИЙЛАШТИРИШ АДОЛАТЛИ ҚАРОР

Мен Зафар Ҳандамов 15-ноябрдан эътиборан партияга айланган собиқ «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатига 2018 йилдан буён аъзоман. Шу кунга қадар «Бирдамлик» ХДП фаолиятига аъзо сифатида қўлимдан келганча ёрдам бериб келмоқдаман. Партия раҳбарияти ва Бошқарув кенгашининг менинг фикр-мулоҳазаларимни инобатга олиши, айрим ғояларимни қўллаб-қувватлаши, партия сафида ўз ўрнимга эгалигим партиядаги  фаолиятимга завқ-шавқ бахш этади.

«Бирдамлик» ХДҲнинг Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Иккинчи қурултойига ҳам катта тайёргарликлар, Партиянинг келгуси ишларида асқотадиган ғоялар билан борган эдим. Бироқ, афсуски, «Бирдамлик» ХДПнинг навбатдаги қурултойини Партия етакчиси ва асосчиси Баҳодир Хон Туркистон билан бир даврада юзма-юз ўтириб ўтказиш имконига эга бўла олмадик. Бунга Ўзбекистон ҳукуматининг демократик тамойилларга хилоф равишда тутган йўли, нодемократик тамойилларга зид ишларга Қозоғистон ҳукумати, куч ишлатар органларини ҳам жалб қилгани сабаб бўлди.

Чимкентда бўлиб ўтажак Қурултойга мен режа бўйича 13-ноябрь куни тушдан кейин Тошкентга, 14-ноябрь куни эса Чимкентга бормоқчи эдим. Лекин 10-ноябрь куни кечки соат 18-00 дан кейин Самарқанд вилояти Қўшработ туман ИИБнинг Терроризмга қарши кураш бўлимидан Сардор исмли ходими уйимизга келиб, шахсимни тасдиқловчи ҳужжатим — паспортимни ҳеч қандай изоҳ бермасдан олиб кетиб қолди. Ушбу воқеани Фейсбук тармоғидаги шахсий саҳифам орқали ёритганимдан кейин орада икки соат ўтгач ҳужжатимни қўлимга олиб келиб берди. Ана шу воқеадан кейин мен Қурултойга боришга доир режаларимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. 11-ноябрь куни эрта тонгданоқ Чимкентга қараб йўлга чиқдим ва кўзлаган манзилимга тунги соат 21-00 дан кейин етиб бордим.

Мен Қозоғистонга кетганимдан кейин Қўшработдаги уйимизга куч ишлатар тизими ходимлари келиб, онамга ва рафиқамга ҳар хил босимлар ўтказган. Улар бу иш билан чекланиб қолмасдан опа-синглим, куёвим ва қайнағамга ҳам кучли босим ўтказишга ҳаракат қилган. Агар 15-ноябргача орқага қайтмасам, қариндош-уруғларимга қийин бўлишини, бошқа ҳеч қачон қайтиб келмаслигимни айтиб, руҳий азоб беришга интилган, «яхшигина» пўписа қиқилган Онамга агар ўғлингиз тинч ва осуда яшашни хоҳласа, у ҳолда Баҳодир Хон Туркистон билан алоқани йиғиштиришим шартлиги уқтирган. Бироқ пўписачи куч ишлатар органи зодимларидан биттаси ҳам қариндош-уруғларимга ўзларининг кимлигини айтмаган, қариндошларим сўраганда эса шахсларини тасдиқловчи ҳужжат ҳам кўрсатмаган.

Чимкентдан Тошкентга қайтиб келгач, биз «Бирдамлик»чилар ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришиш учун «Бирдамлик»нинг Иккинчи қурултойини онлайн тарзда ўтказдик. 15-ноябрь куни эрталаб соат 9-00 да бошланган Қурултойимиз 16-ноябрь куни ниҳоясига етди. Шу оралиқда мен ўз сафдошларим билан бирга Тошкентда бўлдим. Қурултой тугагандан кейин уйга келдим. Лекин уйга қайтганимдан кейин мени ҳеч ким сўраб келмади. Сўраб-суриштиришларим натижасида аниқладимки, мен Чимкентда эканимда уйимизга келган кишилар вилоят ДХХ хизматчилари, маҳалла фуқаролари йиғини раиси ва ходимлари ҳамда туман ҳокимиятида ишлайдиган вакиллар экан. Биз умид қиламизки, амалдаги ҳукумат келгусида, яқин келажакда «Бирдамлик» Халқ демократик партияси Ўзбекистонимизда фаолият юритишига, рўйхатдан ўтишига расман рухсат беради ва бу адолатли иш бўлади.

Зафар Ҳандамов,

Марказий Қўмита аъзоси

Манба:Бирдамлик Инфо

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 эврил туроннинг ўзбекистонга қайтиши            

Ўзбекистон  ҳеч биримизга сир эмаски, моддий ресурсларга ниҳоятда бой мамлакат. Шунинг баробарида дунёни лол қолдирувчи буюк тарихига, маданий, маърифий, маънавий ўзлигига ...

«бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ...

Ўзбекистон “бирдамлик” халқ демократик партиясининг низоми

Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ...