ИИВнинг айтишича, Тошкентдаги тиланчиларнинг 15—20 фоизи — тошкентликларнинг ўзи

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланаётган 5000 дан зиёд шахс аниқланган. Уларнинг 4000 нафари аёллар (3000 нафарининг қўлида ёш боласи бор), 100 нафари ногиронлиги бор эркаклар, 500 нафари кекса ёшдаги кишилардир.

ИИВ Тошкентда тиланчилик қилаётганлар асли қаердан эканлигига доир статистикани ҳам эълон қилган. Пойтахт кўчаларидаги тиланчиларнинг 30—35 фоизи Тошкент вилоятидан, 20—35 фоизи Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан, 20—25 фоизи Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан. Яна 15—20 фоизи эса — Тошкент шаҳрининг ўзидан.

Телеграмдан фойдаланувчи инновацион-тиланчилар ва уларнинг раҳнамоларига эслатиб қўйишни жоиз деб топдик — Сенат тиланчиларни нафақат жарима билан, озодликдан маҳрум қилиш билан ҳам жазолашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Президент имзоласа бас — кўчадаги тиланчиларни тутишлар бошланиб кетса керак.

Айтмоқчи, бу қонун лойиҳаси сентябрь ойида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди. Ўшанда жамоатчилик томонидан шундай таклиф  илгари сурилган эди: «Ушбу қонун талаблари мажбурликдан, масалан, пенсияси коммунал тўловлардан ортмай, егулик олгани пули қолмай кўчага садақа сўраб чиққан пенсионерларга дахл қилмаслиги лозим». Ғирт бошқотирма.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат тили масаласи – серқирра ҳодиса

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун   Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, тил таълими, унинг хусусиятлари, матбуотда, китобларда тилнинг ...

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни қонунийлаштириш бўйича акция якунланишига 2 кун қолди

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси якунланишига 2 кун муддат қолди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот ...

Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400