Бадарға

БАДАРҒА — 1) 19—20-аср бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор шаҳар ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Бадарға қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қушимча жазо тарзида 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган қонунларда Бадарға кўзда тутилган ва 5 йилгача муддатга қўлланилган. Бадарға қилинган шахс бўлиши таъқиқланган вилоят, шаҳар ёки туманга борган тақдирда маъмурий тартибда жазоланар, бундай қилмишни такрорласа, бир ярим йилгача озодликдан маҳрум этилар эди. Бадарға инсонпарварлик руҳига зид ва самарасизлиги сабабли бекор этилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

11-синф ўқувчиси ўз мактабдошига пичоқ билан жароҳат етказди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 6-сонли ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ...

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Филиппин президенти путинни «болаларни ўлдирмоқда» дея айблади

Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишида Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги урушда тинч аҳолини ўлдиришда айблади. Бу ҳақда The ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400