Ўзбекистонда транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда телеграммдаги “Ҳуқуқий Ахборот” канали маълум қилди.

Фото:obachan-chips.com

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 паспорт;

👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси;

👉 тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;

👉 гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди 

Туркия Хитойни этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни мажбурий ушлаб туриш учун мўлжалланган лагерларни ёпишга чақирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги ...

Тошкентда 3 опа-сингилнинг ўлимига аптекачининг хатоси сабабми?

https://www.youtube.com/watch?v=SMnYRByWTr4&feature=youtu.be

Боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади?

Эртага 13 март куни  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди биносида ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклаб, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказишда айбдор деб топилиб 2 йилу 8 ойга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400