Мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиш рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Американинг The Boston Consulting Group (BCG) тадқиқот маркази барқарор иқтисодий ривожланиш индекси бўйича дунё мамлакатларининг 2018 йил учун рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 152 давлат жой олди.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон 101-ўринда қайд қилинди. Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон – 57-ўрин, Қирғизистон эса 95-ўринда қайд этилган. Тожикистон 108-поғонага жойлашган. Туркманистон мазкур рейтингга киритилмаган. Собиқ Иттифоқ давлатлари ичида эса Беларусь – 52, Россия 59, Украина – 67, Арманистон – 69, Озарбойжон – 71-поғонада қайд этилган.

Рейтингда Норвегия етакчилик қилмоқда, кейинги поғоналардан Швейцария ва Исландия жой олди. Шунингдек, дастлабки ўнликка Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ҳамда Нидерландия мамлакатлари киритилган.

Рўйхатнинг сўнгги қисмидан Марказий Африка Республикаси, Чад, Яман, Ҳаити, Конго ДР, Судан, Нигерия, Мозамбик ва Покистон мамлакатлари ўрин олишган.

Манба: “Халқ сўзи”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Каримов Президент вақтида ёпиб қўйилган намозхона йўловчилар учун очилди. (more…)

Ўзбекистонда одил суд

2018  йил 7 март  куни “давлат тўнтариши” айби билан ҳибс этилган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг якунланмаган суд иши бўлиб ўтди. Унда суд иши барча (журналистлар, ҳуқуқ ...

“бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари тоштурмади вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди. Жорий йилнинг 1 апрель куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400