Ўзбекистонда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида” идоралараро қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олинади.

“Энг кам иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ инкассо топшириқномаси юборилган санада шу ой учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Агар энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, ўзгарган миқдордан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилинади”, – дейилган қарор лойиҳасида.

Банк пластик карталардан жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер солиқлари ва даромадлар тўғрисидаги декларация асосида ҳисобланган солиқ ҳамда тадбиркорлик мақомини йўқотган ва банкда ҳисобварақ очмаган ёки банк ҳисобварақлари ёпилган якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ қарзи сўзсиз ундирилади.

Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги айрим ҳолатларда пул маблағларига нисбатан ундирув қаратилмайди. Масалан, бола туғилганлиги муносабати билан тўланган суммалар; алимент мажбуриятлари бўйича тўланган суммалар; ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланган нафақа суммалари. Бундай ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати қарор лойиҳасида берилган.

Жисмоний шахснинг давлат солиқ хизмати органига пластик карта рақамини кўрсатган ҳолда аризаси асосида ўзининг ёки аризасида кўрсатилган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ёки жорий тўловлари ҳисобига ундириб олиниши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахслар, уларнинг шахсий идентификацион рақамлари, паспорт маълумотлари, ҳудудий давлат солиқ хизмати органи номи, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар номи, солиқ қарзи миқдори тўғрисидаги ахборотларни ҳимояланган алоқа канали орқали Марказий банкига электрон шаклда тақдим этади.

Қарор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилади.

Манба:Соф.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...

Мамлакатимизда қачон адолат демократия ўрнатилади?

Мамлакатимиз чиндан демократик давлат деб эътироф этилсаю, бу биргина хабар маълумотда келтирилган қарор билан фуқароларни Конституциянинг 33-моддасида белгилаб қўйилган ...

Лицензияли «енгилтак»ни оппоғой дейликми?! оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»

Охирги вақтларда ғалати тенденцияга гувоҳ бўляпмиз: «соққасини тўлаб, прописка ол», «пулини тўлагинда, қоидабузарликдан соқит бўл», «пулинг бўлса, ўқишга кир» ва ҳоказо. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400