Ўзбекистонда Мирзиёев даврида вазирликлар сони нечтага кўпайди?

Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда жами 21та вазирлик мавжуд. Эътиборли томони, охирги 2 йил ичида вазирликлар сони 6тага кўпайди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмм каналида ёзмоқда.

Фото:rg.ru
  1.  Иқтисодиёт вазирлиги;
    2.  Молия вазирлиги;
    3.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
    4.  Сув хўжалиги вазирлиги;
    5.  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
    6.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
    7.  Халқ таълими вазирлиги;
    8.  Мактабгача таълим вазирлиги;
    9.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
    10.  Маданият вазирлиги;
    11.  Мудофаа вазирлиги;
    12.  Ички ишлар вазирлиги;
    13.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
    14.  Ташқи ишлар вазирлиги;
    15.  Адлия вазирлиги;
    16.  Ташқи савдо вазирлиги;
    17.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
    18.  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
    19.  Инновацион ривожланиш вазирлиги;
    20.  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
    21.  Қурилиш вазирлиги.

Мирзиёев давридаги ўзгаришлар:

2017 йил 15 февраль
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

2017 йил 13 апрель
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.

2017 йил 18 апрель
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилди.

2017 йил 24 май
Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди (ушбу вазирликнинг номи 2016 йил 22 февралда ҳам ўзгарганди).

2017 йил 30 сентябрь
Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.

2017 йил 29 ноябрь
Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди.

2018 йил 5 март
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди.

2018 йил 2 апрель
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги ташкил этилди.

2018 йил 17 апрель
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига бўлиниб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳаммасига халқ айбдор-ми?

СВЕТ ЎЧИБ ҚОЛСА — халқ айбдор, чунки ортиқча лампочкаларни ўчириб қўймаганлиги учун чекка ҳудудларга электр энергияси етиб бормаяпти экан (шуни ўйлаб топиш учун олий маълумот ...

Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

  Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ...

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400