Ўзбекистон орқали транзитни амалга ошириш осонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарори билан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Автомобилда юк ташувчиларнинг транзит ҳаракатланиши: кўпроқ вақт берилди, янги йўналишлар «очилди»

Транзит транспорт воситалари Ўзбекистонга кирган кунидан бошлаб чиқиб кетиши керак бўлган муддат 5 кунгача (илгари 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил этарди) узайтирилди.

Бундан ташқари, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган 47 та янги йўналиш очилди. Уларнинг аксарияти Тожикистон (18 та йўналиш) ва Туркманистон (12 та йўналиш) чегарасидан кириш қисмида жойлашган.

Энди хорижий автотранспортдан товарларни миллий ташувчиларнинг автотранспортига белгиланган транзит йўналишларига кирмайдиган жойларда жойлашган божхона омборларида божхона назорати остида қайта юклашга ҳам рухсат берилади.

Хорижий автоҳаваскорларнинг Ўзбекистон орқали ўтишлари осонлашди

Умумий қоидага кўра, Ўзбекистон ҳудуди орқали автотранспортда транзит ўтувчи хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.

Унга истисно киритилди. Энди ушбу чеклов Ўзбекистон чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспортда (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспортида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди.

Махсус юклар транзитига тезроқ рухсат берилади

Ўзбекистон ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш жараёни тезлаштирилди. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, шу жумладан ҳужжатнинг ўзини бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати ариза ва барча ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 20 кундан (илгари — 30 кундан) ошмаслиги керак. Тегишлича, ушбу тартиб-таомилнинг айрим босқичларидаги муддатлар ҳам қисқартирилди. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (1 марта рухсат берилади, таҳр.) ҳам тез амалга оширилади.

Энди рухсатнома роппа-роса 3 ой амал қилади. Олдинги формулировка («ўттиз кундан ошмаслиги керак», таҳр.) ҳужжатни камроқ муддатга бериш мумкинлигини англатар эди. Мудофаа вазири бўлмаган тақдирда эса рухсатномани унинг биринчи ўринбосари имзолаши мумкин.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзавтосаноат» учун ққс жорий этилиши билан бюджет қўшимча 443 млн долларга эга бўлади

 «Ўзавтосаноат» компанияси корхоналари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилиниши муносабати билан бюджетга солиқ тўловларини 443 млн долларга оширади, деб ...

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

“шифохонамиз гўнг ва ахлатга тўлган”

  "Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳасанбой ҚФЙда жойлашган шифохонанинг аҳволини суратга олиб, сизларга жўнатмоқдаман. Шифохонанинг ён-атрофи у ерда турсин, ички ҳудуди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400