Ўзбекистон 17 декабрь кунидан Украина қандолат маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда “Укркондпром” уюшмаси матбуот хизматига таяниб “UZ24” сайти хабар қилди.
“Ҳозир маҳсулотлар божхона расмийтирувидан ўтмоқда”, – деди уюшма президенти Александр Балдинюк.
Шу вақтга қадар томонлар ҳар куни музокаралар олиб боришган.
Балдинюк яқинлашиб келаётган янги йил байрамлари олдидан ушбу муаммони тезкорлик билан ҳал қилиниши жуда муҳим бўлганлигини қайд этди. Айнан шу вақтда Украина қандолат маҳсулотларини энг кўп экспорт қилади.
Ноябрь ойида республика Украина юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўхтатганди.
Кўпчилик буни Украина томонидан Ўзбекистон енгил автомашиналарини импорти бўйича бошланган текширув билан боғлиқ деб ўйлашган. Кейинчалик бу текширув тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинди.