Жаҳонги Позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг “Селфи” деган клипидан уялдим.

Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди.

Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон президентининг ҳам имижини булғайди.

Мен президентимизнинг устидан Аркадағнинг устидан кулгандек кулишларини истамайман.

Президент имижи ― ҳар бир фуқаронинг, (менинг ҳам) бир қисми, юзи, номуси, шарафи. Унга масъулият билан қараш керак, шахсий амбициялари йўлида ундан фойдаланиш ― калтабинлик!

Узоқ йиллар нашриётларда ишлаганман. Бирон китобга президентнинг суратини жойлаштириш учун президент матбуот хизмати билан келишиш керак деган қоида бор.

Чунки президент ― шунчаки шахс эмас, давлатнинг юзи. Унинг қиёфаси давлат рамзлари каби муҳим.

Ўтган йили бир актёр ўзи ҳақидаги китобга президент билан тушган суратини киритмоқчи эди (мақтанмоқчи эди деяқолайлик, ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст). Президент матбуот хизмати рухсат бермади (тўғри қилди!)

Наҳотки, шу “селфи”га рухсат беришган. Ёки бу шахсий ташаббусми?

Бутун дунё Ўзбекистонга кўз тикиб турган паллада президентнинг қиёфасини маддоҳларча куйланган дидсиз “қўшиқ”қа қориштириш унга шунақа арзонгаров, “лобовой” мақтовлар ёқади деган ёлғон тасаввурни тарқатиш-ку бу.

Президент чиқиб танқид қилинглар, ура-урачилик етар деб турса-да, булар ура-ураласа…

Мен цензурага қаршиман, аммо аҳмоқларни цензура қиптурмаса бўлмасакан деяпман шу тобда.

 

Манба: Шаҳноза Тўрахўжаеванинг телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Японияда айбсиз айбдор бўлган ўзбек йигити

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400