Қирғизистон Президенти: Жалолобод мэрининг воқеаси суриштирилади

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевнинг 72 ёшлик шаҳар яшовчиси Урниса Турдиевага мэрия иморатида қилинган  қўпол муомаласи суриштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти  Сооронбай Жээнбеков 19-декабрда Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистнинг саволига жавоб бераётиб маълум қилди. Мэрниг бу ҳаракати бўйича суриштираман, агарда 72 ёшдаги одамга бундай муомала қилган бўлса қонун доирасида жавоб бериши шарт.

Мураталы Тагаев

Урниса Турдиева “Азаттык” радиосига юборган мурожаатида 28-ноябрда шаҳар мэри  Муратали Тагаевга ижтимоий масалалар бўйича, мурожаат қилиш учун борган вақтида, мэр қарияни ҳақоратлаб, куч ишлатиб иш жойидан судраб чиққанини, унга яна икки ҳодим ёрдамлашиб икки қўлидан етаклаб мэрия иморатидан чиқариб юборганини айтган.  Турдиева “зўравонлик қилиш” деб мэрга қарши 3-декабрда шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган. Прокуратура ушбу йўналишда суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаев у кампирни танимаслигини, мажлисга шошилаётган вақтда келгани сабабли, шикоятларни қабулхона бўлимига беришини таклиф қилганини айтди. “Куч ишлатган” деган маълумотларни барчасини инкор қилди. Муратали Тагаев Қирғизистон парламентининг собиқ спикери ва ҳозирги президентнинг укаси Асилбек Жээнбековнинг қудаси эканлиги барчага маълум.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистларнинг ҳибсга олинишидан халқаро ташкилотлар ташвишда

20-декабр куни Қийноқларга қарши Коалиция тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов ҳибсга олинишидан хавотирда эканлигини билдирди. (more…)

Қозоғистонлик энг бадавлат шахснинг бойлиги аҳолини атиги 33 кун боқишга етади

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, энг бадавлат фуқаролар ўзларининг ҳукуматларини қанчалик узоқ муддат молиялаштира олади, деган саволга жавоб излади. Янги кўрсаткич ...

Ёнган 52 ўзбек иши бўйича қайта бошланган судда ўлганларнинг яқинлари қатнашмоқда

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчилари устидан маҳкама қайта бошланди. Жорий йил январида содир бўлган бу фожеа бўйича бошланган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400