Чап қўлим ўнг қўлимга қарши

Куни кеча Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарор лойиҳаси эълон қилинган эди.

Фото:ieyenews.com

Қарор ижодкорлари рўйхатида Марказий банк номи зикр этилганига қарамай, у бу қарорга кўп ҳам қўшилмаган. Ҳар ҳолда, Марказий банк матбуот хизмати буни бугун, Телеграмдаги канали орқали билдирди. Қисқа ва лўнда қилиб (бошқа матбуот ва ахборот хизматлари ҳам тушунарли ахборот беришни Марказий банкдан ўрганса яхшийди).

Шундай қилиб, Марказий банк баёнотида шундай дейилади:

Давлат солиқ қўмитаси томонидан интерактив давлат хизматлари ягона порталига «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилгани муносабати билан Марказий банк бу лойиҳа бўйича ўз эътирозларини билдирган эди.

Бугунги кунда, жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини уларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли, Марказий банк қайд этилган ҳужжат лойиҳасини қонун ҳужжатларига, хусусан Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим деб ҳисоблайди.

Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъий назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади.

Баёнот тугади. Қизиқ замон — давлатнинг бир идораси (дейлик, чап қўл) бир хом ҳужжат лойиҳасини бир портал орқали эълон қилади, давлатнинг бошқа идораси (ўнг қўл) эса Телеграмдаги каналидан «бу хом ҳужжатга бизнинг алоқамиз йўқ», дейди. Ваҳоланки, Президент томонидан кунда-кунора ўтказиладиган муҳим йиғилишларда бу икки ташкилот масъуллари ёнма-ён ўтиради. Керак бўлса. Жуда қизиқ замон.

Манба:Телеграмдаги Daryo — LIVE канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...

Атамбаевни қўлга олиш операцияси давом этмоқда, ҳозирда 23 киши яраланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича маҳсус операцияси вақтида  жабрланганлар сони 23га етган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400