ИВАН IV Грозний

ИВАН IV Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи — 1584.18.3, Москва) — «Бутун Руснинг улуғ князи» (1533 йилдан), 1-рус подшоси (1547 йилдан). Василий III нинг ўғли. Мустабид ҳоким сифатида халқ уни «Грозний» («Даҳшатли») лақаби билан атаган. Иван IV 40-йилларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида Земский соборлар чақирилган;

1550 йил  Судебники тузилган; бошкарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган; 1565 йилда опричнина жорий этилган; Англия билан савдо алоқалари ўрнатилган (1553);

Москвада 1-босмахона қурилган; Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581). Иван IV нинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб туради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хўжа уббон ибн усмон ибн аффон зиёратгоҳи

Хўжа Уббон зиёратгоҳи Бухоро вилоятининг ғарбий шимолида 50 километрча нарида қум тепаликлар орасида жойлашган манзил.  Хўжа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон VII асрнинг охири ва ...

Албан қўзғолони

АЛБАН ҚЎЗҒОЛОНИ (1912)-албан халқининг Туркия ҳукмронлигидан халос бўлиш мақсадида кўтарган умумхалқ қўзғолони; унда христианлар билан бирга мусулмон аҳоли ҳам иштирок этди. ...

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400