Иммуногенетика

ИММУНОГЕНЕТИКА (иммунитет ва генетика) — иммунитетнинг генетик механизмини ўрганадиган биологик фан. Иммуногенетика иммунитет ва иммун реакциялар бошқарилиши асосини ташкил этадиган ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади ҳамда иммунологик методлар ёрдамида иммунитетнинг генетик механизмларини очиб беради. Иммуногенетика 20-аср бошларида одам ва ҳайвонлар қон гурухларининг ўрганилиши ҳамда организмнинг токсинлар ёки инфекцияларга таъсирчанлиги уларнинг ирсий хусусиятларига боғликлиги аниқланиши билан фан сифатида шакллана бошлади.

Иммуногенетика иммунология, генетика, молекуляр биология, биокимё билан боғланган. У антигенларни синтезловчи ва иммун реакцияларни бошқарувчи генлар кодининг кашф этилиши туфайли ривожланади. Органларнинг кўчириб ўтказилиши ва қон қуйишда тўқималарнинг мос келмаслиги ҳайвонлар ҳужайраси сиртида жойлашган тўқималар мувофиқлиги ген фаолияти туфайли синтезланган маҳсулот билан боғлиқ. Шу сабабдан иммунологик жиҳатдан бир-биридан кам фарқ қиладиган донор ва реципиентларни танлаб олиш трансплантация ишларининг муваффақияти гарови ҳисобланади.

Тўқималар мувофиқлиги генларнинг ўрганилиши натижасида одам организмининг кўпчилик касалликларга (склерознинг айрим шакллари, ревматоид артрит, болалар диабети, гижжа) таъсирчанлиги ана шу генларнинг муайян аллелларига боғлиқлиги аниқланган.

Ҳужайра ташқи мембранаси антигенларига вируслар (шу жумладан онко-вируслар) бирикиб олиши туфайли бу антигенлар организмни вирус инфекциясига таъсирчан қилиб қўяди. Тўқима мувофиклиги антигенлари синтезини кодлаштирувчи генлардан ташқари иммун реакцияларни бошқарувчи доминант Ir. генлар ҳам бўлади.

Иммуногенетика «бегона»ни иммун билиб олиш механизмини ҳам ўрганади. «Бегона»ни билиб олиш структураларига Влимфоцитлар ва уларнинг аналоги Тлимфоцитлар сиртида жойлашган иммуноглобулин рецепторлар киради. Иммуноглобулин полипептид занжирининг синтези иккита (V ва С) ген оркали кодланади; V — антителонинг спецификлигини, С — унинг қайси гуруҳ (синф, кенжа синф, тип)га мансублигини белгилайди. Иммун жавобнинг шаклланишида иммункомпетентли ҳужайраларнинг ўзаро таъсири омилларини ҳамда иммун системасининг ирсий зарарланишини ўрганиш ҳам Иммуногенетика вазифасига киради.

Иммуногенетика соҳасидаги ишлар трансплантология, трансфизиология, клиник Иммуногенетика, наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оққон, яъни лейкемия давоси топилди

31 Август 2017 Фото муаллифлик ҳуқуқиNOVARTISImage captionKymriah даволаш усули арзонга тушмайди. АҚШ тиббиёт мулозимлари шифохоналарда қўллаш учун тасдиқлаган янги усул ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

“биз, маҳбусларни ташувчи вагон хизматчилари, жуда қийналмоқдамиз”

  "Ўзбекистон темир йўлларининг маҳбуслар ташиш вагон хизматчиларининг ойлиги 2015 йилда кесилган. 1 йил "кўтарамиз" деган ваъдалари билан яшамоқдамиз. Ҳалигача ойлик ...