Иммунология

ИММУНОЛОГИЯ (иммунитет ва … логия) — тиббий-биологик фан; организмнинг генетик жиҳатдан унга ёт бўлган белгилар (антигенлик хусусияти)га эга тирик таналар ва моддалар таъсирига нисбатан ўзига хос антигенлик бирлигини сақлашга қаратилган реакциялари. Иммунитетнинг умумбиологик асосларини, унинг вужудга келиши ва эволюциясини, тўқималар антигенларининг наслданнаслга ўтишини, антителолар ва антигенларнинг кимёвий тузилиши ҳамда хоссаларини, уларнинг ўзаро таъсири қонуниятларини, иммунологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш усулларини ўрганади. Ҳужайра ва молекула доирасида антителолар ҳосил бўлиш механизмини, антигенларнинг патогенетик ролини, иммун системанинг филогенези ва онтогенезини ўрганиш—Иммунологиянинг назарий йўналишларидир.

Э. Женнер одамга сигир чечагини эмлаб, одамни чин чечакдан сақлаш усулини ишлаб чикди (1769). Л. Пастер товукларни вабонинг эски культураси билан иммунлаб, уларни юқори вирулентли микробга чидамли қилиш мумкинлигини аниқлади (1880). Бу кашфиётлар Иммунологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига асос бўлди. И. И. Мечников фагоцитозни кашф этди (1887) ва иммунитетнинг ҳужайра (фагоцитар) назариясини ишлаб чикди.

Организмга киритилган микробларга жавобан антителолар ишланиши немис бактериологи Э. Беринг ва ҳамкорлари томонидан аниқланди (1890).

Немис олими П. Эрлих иммунитетнинг гуморал назариясини илгари сурди (1898, 1900). Организмга бегона эритроцитлар ва зардоб оқсиллари киритилганда ҳам антителолар ҳосил бўлишини бельгиялик олим Ж. Борде билан рус олими Н. Н. Чистович аникдади (1898—99).

Бу кашфиёт одамнинг кон гурухларини кашф этди (1900) ва тўқима изоантигенлари ҳақидаги таълимотга асос солди. Иммунология кимё, генетика, физиология, радиобиология ва биология ҳамда тиббиётнинг бошқа тармоқлари билан узвий богланган ҳолда тез ривожланди. Ҳозирда Иммунологиянинг қуйидаги йўналишлари бор.

Иммуноморфология — организм иммун системасининг анатомияси, гистологияси ва цитологиясини ўрганади; бунда гистологик ва цитологик текшириш, ҳужайрани организмдан ташқарида ўстириш; ёруғлик, флу-оресцент ва электрон микроскопия, авторадиография ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

Организм ўз тўқималари учун нормал бўлмаган компонентлар, яъни ёт моддаларни, масалан, нобуд бўлган ва айниган ҳужайралар, шикастланган молекулалар, ёт ҳужайралар, бактериялар, вируслар, энг содда жониворлар, гельминтлар, уларнинг заҳарлари ва бошқаларни иммун реакциялар механизмлари ёрдамида зарарсизлантиради, уларни организмдан чиқариб юборади. Иммун реакцияларнинг микдор таснифини тартибга солиб турадиган омиллар, чунончи нерв системаси (асосан, гепоталамус), гормонлар, овқатланиш, организмнинг ҳолати (жумладан, чарчаш даражаси) ва ташқи таъсиротларни иммун реакциялар физиологи яси ўрганади. Ҳозир фақат гипофиз ва буйрак усти безлари гормонлари иммун реактивликни ўзгартириб қолмай, плацента ҳам она организмининг ҳомила антигенига нисбатан иммун реакциясини маълум даражада тормозлай оладиган алоҳида гормон чиқариши аниқланган.

Иммунопатология — организмга шикает етказадиган иммун реакцияларнигина эмас, балки иммун системасининг ўзгариши билан давом этадиган касалликларни ҳам ўрганади. Бунда иммун реакциянинг тормозланиши ва кучайтириш методларига қам алоҳида эътибор берилади.

Сўнгги йилларда организмнинг носпецифик таъсирларга нисбатан бирор турдаги ҳужайралар ва микромолекулаларга кўсатадиган реакцияси ҳам ўрганилмоқда. Бу соҳа ноинфекцион Иммунология деб аталади. Кўп ҳужайрали ҳар бир организмдаги оқсиллар ва ҳужайра мембраналари ўзига хос тузилган.

Ташқаридан киритилган ҳужайра ва молекулалар организм учун бегона булиб, организмда уларни чиқариб юборишга қаратилган иммун реакциялар руй беради. Шунинг учун кучириб ўтказилган орган ва тўқималарни, энг такомиллашган жарроҳлик техникаси мавжудлигига қарамай, организм қабул қилмайди, чунки орган ва тўқималар организмга иммунологик жиҳатдан тўғри келмайди (тўқималарнинг бир-бирига номутаносиблиги, мос булмаслиги). Трансплантацион И. ана шу тўсиқнинг келиб чиқиш механизмлари ва уни енгиш масалаларини ўрганади. Ноинфекцион Иммунология нингусмалар Иммунологияси бўлими эса ўсма антигенларини аниқлаб, хавфли ўсмага айланиб кетган ҳужайраларни олиб ташлаш усулларини ўрганади.

Клиник Иммунология— касалликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида иммунологик реакциялардан фойдаланиш билан шуғулланади. Hyp таъсирида организм иммун реактивлигининг бузилишини ўрганадиган радиацион Иммунология, қон ҳужайраларининг антиген таркиби, кон системасининг иммунологик зарарланиш сабаблари ва ривожланиш механизмини текширадиган иммуногематология ҳам ривожланмоқда.

Иммунология иммунопрофилактика, иммунотерапия ва иммунодиагностика методларини ишлаб чиқади. Тиббиётнинг гематология, инфектология, акушерлик, дерматология ва ҳ. к. соҳалари ҳамда биологиянинг биокимё, эмбриология, генетика ва антропология каби соҳаларида нозик таҳлил (анализ)лар ўтказишда антиген (микроб, вирус, ёт оқсил моддалар ва б.) билан антителоларнинг узаро таъсири жуда специфик бўлишига асосланган иммунологик текшириш методлари кенг қўлланилади.

Ўзбекистонда Иммунологиянинг ривожланиши академик Ў. Орипов номи билан боғлиқ.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Иммунология и.т. институти, 1- ва 2- Тошкент тиббиёт институтлари, Самарканд тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Фтизиатрия ва пульмонология, Онкология, Дерматовенерология институти. институтларидаги Иммунология лабораторияларида Иммунологиянинг турли соҳаларида и. т. ишлари олиб борилади. Олимлардан Р. М. Хайитов, Н. Ҳ. Абдуллаев, О. М. Нажмиддинов, Ф. Ф. Гариб, А. О. Обидов ва бошқаларнинг Иммунология соҳасидаги хизматлари салмоқли.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...

Ўқитувчилар азиз. шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун ...

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий суғурта тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур тизимни молиявий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400