Олтин-валюта захиралари 25,29 млрд долларгача камайди

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ой ичида 425 млн долларга камайиб, 1 декабрь ҳолатига кўра 25,29 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотига асосланиб «Газета.uz»  хабар қилди

Ноябрь якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 25,98 млрд долларни ташкил этди. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 11,01 млрд доллар (бир ой ичида -830 млн доллар), монетар олтин — 14,96 млрд доллар (+318 млн доллар).

Марказий банк олтин-валюта захираларининг камайишини олтин нархининг 1296,5 дан 1220,45 долл/тр унцияга пасайгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири -823,2 млн долларни ташкил этди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...