Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаевга асосланиб  «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Жамшид Норқобилов / ЎзА

Ҳозирда Ўзбекистонда 18 мамлакат билан визасиз режим ўрнатилган. МДҲ давлатлари, жумладан Россия ва Грузия билан эса икки томонлама визасиз тартиб амалда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-октябр ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 баробарга ошди ва 4,4 миллион кишига яқинлашди.

Февралда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 февралдан Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш, 39 мамлакат фуқаролари учун эса сайёҳлик визаларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мартда визасиз режим рўйхатига Тожикистон, октябрда — Франция қўшилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугундан эътиборан хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади

ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақидаги расмий мурожаати ...

Бизга амалий кўмак керак: мени жисман йўқ қилиш истагида оғулашмоқда !

МЕНИНГ ФАОЛИЯТИМ УЧУН ФАРЗАНДЛАРИМ ТАВОН ТЎЛАШИ КЕРАКМИ? ЁШ ҚИЗАЛОҚЛАРИМНИ ЗАҲАРЛАШ КИМГА, НИМАГА КЕРАК?   Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча элчихоналар ва дипломатик ...

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 22.05.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400