Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг тўлақонли ҳокимига айланди

Шавкат Мирзиёев бугун, 21 декабрь куни Тошкент бўйлаб сайр қилганидан сўнг, кун охирида халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида қатнашди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, сессияда ташкилий масала кўрилди: Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини шаҳар ҳокими лавозимига тавсия этди. Бу ҳақда “Соф.уз” маълум қилмоқда.

«Тошкент мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини ҳаммангиз яхши биласиз. Бу ерга раҳбар қўйиш ҳам осонмас. Шуни инобатга олиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида 8 ойдан буён синадик. Тўғрисини айтиш керак, у шаҳарга келиб, муҳитни ўзгартиришга эришди. Ҳокимликнинг обрўсини оширди, тадбиркорларни ўзига эргаштира олди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг шароитини, унинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини, бу ердаги одамларни ва фаолларни яқиндан билади. Энг асосийси, қандай қилиб одамлар учун иш жойи ташкил этишни яхши билади», — деди Президент.

Халқ депутатлари Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини қўллаб-қувватлаган. Сўзга чиққанлар ҳоким ва унинг барча ўринбосарлари, барча фаоллар бир мушт бўлиб, Тошкентни жадал ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажариш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Президентнинг Хоразмга ташрифи вақтида вилоят раҳбари Фарҳод Эрмановнинг лавозимида «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг одамлар – ҳақиқатни айтишга юраги бетламайди

Биздаги бу илмилиқ вазият, ҳар доимгидек, совет мероси. СССРда дастлаб барча халқларнинг интеллигенцияси йўқ қилинди (муросасозларгина қолдирилди), кейин эса қатъий цензура ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Ақш ва хитой савдо музокаралари октябрь ойида бошланaди

АҚШ ва Хитой октябрь ойида Вашингтонда савдо музокараларини тиклашга келишиб олдилар. Мамлакатлар бир йилдан ортиқ вақтдан бери савдо можароларида. Бу ҳақида "Таржумон.уз" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400