ЁМОНГА ЁҒ ЯРАШМАС

Орадан қиш ўтди, баҳор келди. Баҳор ўрнини ёз эгаллади. Ваъдам устидан чиқишнинг иложи бўлмади. Аттанг. Келолмадим. Ўзимдан ортмадим. Хуллас, ўтган йил ёзнинг оёғию, эрта кузда, ниҳоят, Хўжакентга келиб, бир ярим ой мобайнида қурилиш ташвиши билан юрдим. Яна ўша какликнинг сайрашию, беғубор тоғ хавоси, шифобахш булоқ сувидан баҳрамандлик.

Бир куни қурилиш машмашаси билан қуймаланиб юрган эдим, эски қадрдонимиз Абдулла ака келиб қолдилар. Чой устида мен каклик воқеасидан гап очиб, «бу кимники экан-а?» деб қизиқсинган эдим, у киши:

-Вой буғубор-ей, кимники бўларди, Худоники-да! Каклик деган хумпар тоғда бўлмай қаерда бўлади! Тоғда турганингизни билмаяпсизми, домла? — деб колди.

Дарвоқе! Кимсасиз тоғларда бундай жаннатосо паррандани сайратиб қўйган Аллоҳимнинг каромати- ни каранг-а!..

-Бу ер Сизга Мадраса эмас, тақсир,— заҳарханда қилди Абдулла ака. — Ё шаҳри азимда бўл, ё қўхи баландда, деган. Сиз ўша қўхи баланд — Тошкандни томида турибсиз. Шаҳарни унутинг, бўтам… Биласиз- ми, яқинда бир ошнамиз шаҳардан зерикиб, тоғ ҳавосидан нафас олишни кўнгли тусаб қолибди. Ўпкаси яллиғланиб қолган экан шўрликни. Хув анави ўзингиз билган чинор ёнидаги чойхона ёнида тўхтаб, бу­лоқ; сувидан ичдик. Оби-замзам! Тепадаги чойхонага чиқиб бир пас дам олган бўлдик. Бир вақт қарасам, у бир-икки энтикдию, паққос хушини йўқотди. Яхшиям, бахтимга шу ўртада дўхтир ойимчалар дам олиб, овқатланиб туришган экан. Дархол ёрдам кўрсатилди. Бирови дори ичирди, кимдир ҳар эхтимолдан санчқи (укол) урди. Бири жонсарак бўлиб хушга келтирувчи дори (нашатир спирт) ҳидлатди ҳамки… бари бефойда! Не кўз билан кўрайки, нафас олиши оғирлашиб, жағлари қапишди хумпарни. Лаблари кўкариб, ранги бўздай оқариб кетди бирпасда… Кўз ўнгимда бир мусулмон ўлаяпти, қарасам! Хайхот, нима қилиб қўйдим, а? Шунда бирдан ёдимга келса бўладими (бировдан эшитувдим). «Кўтаринглар буни!» — деб амр қилдим тезёрдамчиларга. Халиги одамни аранг пастга тушириб, машинанинг ёнига олиб келдик-да, моторни гуриллатиб ўт олдириб юбордим. Бензин ёниб, буруқсаб тутун чиқа бошлади. Шу денг, паққос хушсиз ётган одамнинг димоғини халиги тутунга бирпас тутиб турдик. Бирдан кўзини очиб, ўрнидан даст туриб кетса бўладими хумпар!..

Шунақа, бўтам. Ўпкамиз шаҳарни бузуқ хавосидан қуруқшаб, «капчоний» бўлиб кетган. Мусаффо тоғ ҳавоси билан хазиллашиб бўлмайди. Ёмонга еғ ярашмас, дейди. Буёғига эҳтиёт бўласиз, тақсир-домлажон. Бирон кор-хол бўлса, ёрдам бериш амри маҳол. Бен­зин тақчил, йигирма баробар қимматлашиб кетган, деб хазиллашди суҳбатдошим.

Шаҳарлик шаҳарлик билан уришса, «илоҳим уй-жой қуришни бошингга солсин!» деб қарғанар экан. Бу ўн йил илгариги гап. Хозир-чи? Тақчил қурилиш ашъёларига нарх-наволар афсонавор бир тарзда ошиб кетган шу кунларда нима дейиш керак?

Бир куни Чирчиқ қурилиш омборхонасига тушиш учун Хўжакент бекатида турган эдим, қарши тарафдан келаётган ўн чоғлик; одам автобусдан тушди. Бу атрофнинг фуқаросига ўхшамайди улар. Олазарак. Ҳар бири тепадай, бир хилда кийинган, қорувли, ниҳоятда бақувват, ҳаммаси бир текис, сариқ мағиздан келган, мовий кўзли, девқомат. Рангидан қон томади. Юрагим «шув» этиб кетди. Кимлар булар? Қандайдир шубҳали, совуқ кўринди баччагарлар. Елкаларига илиб олган яшил йўл халтасидан қўштира милтиқларининг учи чиқиб турарди. Наҳотки, беимон «боягилар» бўлса? Оти нимайди, хах — Келинг, ўшалар-да. Ундай десам, уст-бошларидан мелисага ўхшамайди.

Хуллас, халиги милтиқли «чақирилмаган меҳмонлар» тўғри тоққа чиқиб кетишди…

Эртаси куни тонгла саҳардан бутун водийни ўқ овозлари босиб кетди. Кеча бекатда кўрганим сухтаси совуқлар ёдимда йўқ, бирон ҳарбий ҳолат содир бўлдимикан, деб ўйладим. Хали нариги унгирда, хали бериги қояда тартибсиз ўқ овозлари эшитила бошлади. Пақ-пуқ!.. Шарақ-шуруқ!..

Нима гап, ёв босаяптими? Бу қиёмат-қойим бирон хафта давом этди. Кети кўринмайди. Қимирлаган жой борки, бесаранжом. Тоғ хавоси, булоқ суви, рохатбахш онлар барҳам топгандай бўлди. Водийдан файз кўтарилди. Хавони ўқ дори хиди босиб кетди. Куйинди иси димоқни қичиштиради. Хуллас, бу ёқларда чидаб бўлмайдиган жуда хатарнок аҳвол юз берди. Эй худойим, ҳарбий машқ ўтказишга шу ердан бошқа жой қуриб кетибдими, деб ўйлайман.

Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг Эй умри Азиз китобидан

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 71-қисм

71 Ғўнғир-ғўнғир овоз эшитдим. Кўзимни очиб, осмонранг оламни кўрдим. Яхшилаб қарадим, кўраётганим осмоннинг ўзи бўлди. Ҳайрон бўлиб, теварагимга алангладим. Теварагимда ...

От кишнаган оқшом (қисса) 65-қисм

65 Самад чавандоз кўпкарининг олган-олганини— охирини олди. Қайтишимизда баримизни уйига айтди. Самад чавандоз уйи олдига келганимизда ўйланиб қолдим. Мендан бўлак ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-1

  Ўғлим Асқарга Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади, Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади... Қирғиз халқ қўшиғи * * * Иовга элтди чопар шумхабар: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400