«Ректорбува, илтимос, мендан обунага пул олиб қолинг! Қайтими керакмас»

«Ариққа ўзимиз тушиб олгандик», «Кесакни ўзимиз кўтариб олгандик», «Милиционерларга раҳмат! Ўғлимни милиционер ураётгани акс этган видеони тарқатганни эса жазолашларингни хоҳлайман» туркумига оид янгилик. Андижон давлат университети талабалари ректор Акрамжон Йўлдошев номига салкам инновацион ариза ёзишяпти. Аризада шундай дейилади:

Фото:trolluz

«Мени 2019 йилда юртимизда ва жаҳонда бўлаётган сиёсий-ижтимоий жараёнлардан доимо хабардор бўлиб боришим, шунингдек, уларда фаол иштирок этишим учун 2019 йил январь ойи стипендиямдан 60 минг сўмни обуна учун ҳисобхона томонидан ушлаб қолишга рухсат беришингизни сўрайман».

Зўр-а? Ҳаммаси қонуний — университет талабадан обунага пул сўрагани ё мажбурлагани йўқ, талабанинг ўзи, ўз хоҳиши билан пулини обунага бермоқчи. Мана, аризаси ҳам турибди. Фақат бу бечора талаба нимага обуна бўлаётганини ҳам билмайди, @trolluz ёзганидек — газетагами, журналгами, сайтгами ё шунчаки ҳавогами?

Бу обуна балоси қачон тугайди ўзи? Мажбурий обуна ҳисобидан кун кўраётган газета/журналлар, уларнинг раҳбарлари, ходимлари мана шундай хат-хабарларни кўришганида, сал бўлса-да уялишармикин? Қачонгача ўқитувчи-ю пенсионер, талаба-ю шифокорнинг чўнтагига осиласиз?

Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одамларни “намозхон ва беномозга” ажратган имом жаримага тортилди

3 hours ago Озодлик Ўртоқлашинг Принт қилиш “Тўхтабой” жомеъ масжиди собиқ имоми Исҳоқжон Бегматов миллий урф-одатларни бидъат деб атагани ҳамда одамларни намозхон ва бенамоз ...

Шикоят хати: “тергов нохолис ўтмоқда ва пайсалга солинмоқда”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевга Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри 4-миттитуман 11-уй, 29-хонадонда яшовчи Жўраева Нигора Сафар қизидан ШИКОЯТ ХАТИ ...