КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ОЧИҚ ҲАЁТДА 29-КОЛОНИЯДАГИ УСУЛНИ ҚЎЛЛАМОҚДА

«Бирдамлик» ХДПнинг фаоли Исроилжон Холдоров партиямизга аъзо бўлгунга қадар қатор қийинчиликларни, ҳар хил кўргуликларни бошдан ўтказган довюрак шахс. Уни 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 244, 216, 223-моддалари билан айбдор деб топиб, туҳмат билан қамашади ва жазони ўташ учун 29-колонияга юборишади. Орадан 6 йил ўтгач Исроилжон акани жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун 49- колонияга ўтказади. У ерда 3 йил жазо ўтагач яна 29-колонияга қайтаришади.

Исроилжон аканинг айтишича, бундай ҳодиса, яъни маҳкумни илгари жазо муддатини ўтаган колонияга такроран қайтариш амалиёти фақат Исроилжон Холдоровга нисбатан қўлланилган. Юқорида таъкидлаганимиз 29-колония эса шартли равишда «Тезкор зона» деб аталади. У ерда жазо ўтаётган маҳкумларнинг деярли 90 фоизи оператив ходимларга ишлайди ва шунинг учун ҳам уларни «қулоқ» ёки «эчки» деб аташади. У ердаги қамоқхона ходимлари маҳкумларни бир-бирига қайраш, сотқинлик қилишга мажбурлаш орқали маънан майиб ва мажруҳ манқуртларга айлантиришади. Исроилжон ака қамоқхонадаги бундай «ишлар»ни беҳуда эсламаётир. Собиқ маҳкумга озодликда ҳам худди шундай жирканчли усуллар қўлланилмоқда. Масалан, Исроилжон акага Ўзбекистон «Бирдамлик» ХДПнинг Қурултойи арафасида турфа «ўйин»лар қўлланилган. Қурултойдан 20 кун олдин Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг Абдулла исмли терговчиси телефон қилиб Янгибозордаги «Холис» савдо мажмуаси дарвозаси олдига келишини сўрайди. Терговчи Исроилжон акага унинг Samsung J5 русумли телефонидан қандайдир телефон рақамига қўнғироқ килинганини, бу телефоннинг эгаси бўлган аёлнинг ўлиги топилганини айтади. Исроилжон ака терговчига телефонини ҳеч кимга бермаганини айтгач унга икки кишининг фамилиясини кўрсатади.

Терговчи телефонни олиб «Холис» савдо мажмуасининг Samsung дўконига кириб кетади. Исроилжон ака ушбу воқеа ҳақида «Эзгулик» Инсон ҳуқуқлари раиси А.Ташанов ва бошқаларга хабар беради.

Орада роппа-роса 2 соат ўтгандан сўнг терговчи савдо мажмуасидан чиқиб, Исроилжон акага шаҳардан ҳеч қаёққа чиқмаслигини тайинлаб, ўзи қайтиб кетади. Исроилжон аканинг айтишича, шу воқеадан кейин у Samsung J5 телефонидан мутлақо фойдаланмаган ва барча ишларни Аrtel телефонига қайта юклаб олган.

2018 йил 12 ноябрь куни соат 12 лар атрофида Исроилжон акага кимдир яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, унга ҳақоратомуз сўзлар билан «жиянингдан хабар ол, навбат ўғлинг Алишерга келди» деган. Исроилжон ака ундан мард бўлса кимлигини айтишни, очиқ гаплашишни сўраган. Бироқ иккинчи томон телефонини ўчириб қўйган. Ўша куни Исроилжон аканинг туғишган укаси Анвар Усмоновнинг ўғли Шаҳриёрни Ҳоқон милиция таянч пунктига олиб бориб, у ерда участка нозири Лочинбек ҳамда туман ИИБ терговчиси ҳамда туман ИИБнинг оператив ходими Темурлар дўқ-пўписа аралаш сўроққа тутишган. Дониёр исмли куч ишлатар тизими ходими «Амакинг ҳозир қаерда, унинг нега қамалганини биласанми, нега билмайсан?» деган тутуриқсиз саволлар бериб тинкасини қуритган. Бу орада ИИБ ходимлари Исроилжон аканинг жиянининг ишхонасига бориб, унинг телефони ( +998902547919)ни текширувдан ўтказган. Текшириш жараёнида жиянининг телефонидан маҳалладаги дўконда сотувчи бўлиб ишлайдиган йигит юборган «Жаннатга ошиқлар, Абдулла қорини йиғлатган йигит» каби жўнатмаларни топишган ва жиянини Куйганёрдаги туман ИИБга олиб бориб, 1 сутка ушлаб турган. 13-ноябрь куни эрталаб Исроилжон ака ва жиянининг акаси Даниел Усмонов (тел: +998975835023) жиянини ИИБ изоляторидан олиб чиққан.

Исроилжон Холдоровнинг айтишича, Андижондан «Бирдамлик»нинг қурултойига 5 киши бормоқчи бўлган. 13 ноябрь куни Исроилжон акага Бобожон Мусажонов  ва Хусниддин Абдуллаевлар Қурултойга жиддий сабабларга кўра бора олмасликларини айтган. 14-ноябрь куни эса ИИБ ходимлари Патидин Каримовнинг паспортини текширув баҳонасида олиб қўйган. Исроилжон ака ҳам ўзига нисбатан турли босимлар ўтказилаётгани боис Қурултойга бориш фикридан қайтган. Шу тариқа, «Бирдамлик» ХДПнинг Андижон вилоятидаги фаоллари «Бирдамлик» ХДПнинг иккинчи қурултойига боришдан сунъий йўллар орқали бебаҳра қолган. Бироқ, Исроилжон ака Холдоров «Бирдамлик» ХДП ҳамда унинг асосчиси ва лидери Баҳодир Хон Туркистоннинг амалдаги ҳукумат устидан ғалаба қозонганини, ҳозирги ҳукумат «Бирдамлик»дан астойдил қўрқишини алоҳида эътироф этади. Ғалаба муборак бўлсин, дея табриклашади.

Ўзбекистон «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон сиёсатчи қаҳрамон маҳмудни асоссиз депорт қилди

Таниқли сиёсатчи, Ўзбекистон "Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамон Маҳмудни Қозоғистон ҳукумати 5 йил муддатга Қозоғистон ҳудудига киришини ...

Ўзбекистон “бирдамлик” халқ демократик партиясининг дастури

Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон ...

Фаровонлик, мулкдорлик ҳақиқий мустақиллик тимсоли

 Ҳурматли юртдошлар, қадрли ватандошлар! Ҳар бир давлат солномасида ана шу давлатнинг янги тарихига замин яратгувчи, элу юрт, халқ тақдирини ҳал қилувчи кунлар, тонглар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400