ИНЕРЦИЯ ҚАЧОН ТЎХТАЙДИ, ЁХУД ТУҲМАТ УЮШТИРИШ ШАРТМИ?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди?

12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги участка профилактика нозири катта лейтенант Бердибой Бердимуратов қўнғироқ қилиб, Амударё туман Ички ишлар бўлими бошлиғи муовини сўраётганлигини айтди. Мен шу пайтда  Нукусда эканлигим сабабли унга эртага боришимни билдирдим.

Бироздан кейин инспектор яна қўнғироқ қилиб, устимдан шикоят тушганини, агар Нукусга машинада келса ўзи билан бирга бора олишимни сўради.

Милиция давлат органи, шу боис ҳам ҳурматга лойиқ. Бироз иситмам чиқиб, тўшакда ётганимга ва масофа етмиш километрдан кўплигига қарамай:

– Албатта, сиз чақириб турганингизда мен йўқ дейишим тўғри келмайди, дедим.

Соат 23-00 да инспектор етиб келди ва биз  Манғитга, туман ИИБга қараб йўл олдик.

Йўл-йўлакай катта лейтенантга устимдан тушган ариза каминани эртага Тошкентга, кейин Чимкентга, «Бирдамлик» қурултойига юбормаслик мақсадида қилинаётган амал эканини гапириб бордим.

Инспектор вақти-вақти билан ана шу қурултойга бормасангиз бўлмайдими, Солижон оға, деб қўярди.

Туман марказига ўн турт чақирим қолганида Бердимуратов вақт кеч бўлиб қолди, эртага  эрталаб туман ИИБга келсангиз, деди.

Эртасига эрталаб  терговчи хонасига бордим, ариза билан танишдим. Маълум бўлишича, Манғитдан Баҳодир Қозоқов ўз оиласи шаънига доғ тушириб, интернет-сайтга мақола  ёзганимдан шикоят қилибди. Яъни мен Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ражаб Қозоқовнинг уйида табиий газ йўқлиги боис у совқотиб вафот этди, деб ёзганмишман.

Каминанинг илтимоси билан мақолани  принтердан чиқариб кўрдик. Мақолада даъво қилишга арзигулик биронта жумла йўқ.

(Қозоқовлар хонадонида табиий газ доимо бўлган, мақолада ҳам газ ҳақида сўз юритилмаган).

Шундай бўлишига қарамасдан Б. Қозоқов, мақолани сайтдан олдиринг, шу йўл билан келишиб қўяйлик деган мазмунда бир неча марта таклиф билдирди. Мен  таклифга кўнолмаслигимни, чунки мақолада ҳеч қандай туҳмат аломатлари йўқлигини ва сайт раҳбариятига мақолани олиб ташлаш юзасидан илтимос қилолмаслигимни айтдим. Ўз навбатида шикоятчига қонун нуқтаи-назаридан ҳуқуқ идораларига талабини билдириб, ҳаракатни давом этдирса, мақола суд қарори асосида сайтдан олиниши мумкинлигини тушунтирдим.

Ички ишлар идорасидан соат 15-30 ларда чиқаётиб, терговчи Ортиқов ва Бердимуратовга:

– Агар бирон жойга чиқиш маън қилинадиган бўлса, тегишинча ёзма равишда изоҳ берасизми? – деб сўрадим.

Улар Қурултойга бормасангиз бўлмайдими, деб сўраш билан кифояландилар. (Гап очиқ-ойдин Чимкентда ўтказилиши режалаштирилган «Бирдамлик» ХДП Қурултойи тўғрисида борганди).

Мен:

– Қўлимдан тутиб, тўхтатмаса боришим керак, бу жуда муҳим,– дедим.

Таъкидлаш лозим-ки, барча сўзлашувларимиз жуда маданиятли, ўзаро ҳурмат тарзида ўтди.

Эртасига, 13-ноябрда Нукус-Тошкент йўналишида кечкурунги рейсда Тошкентга учдим.

14-ноябрь куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида Ғишткўприк постида паспортимга чегарадан чиқилганига доир тамға қўйишди ва Қозоғистон чегарачилари назоратидан ўтиб, миграция ҳужжатини тўлдираётган пайтимда кимдир исм-фамилиямни айтиб, чақирди.

Ўзбекистонлик чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси дарров паспортимни олиб, қўлимдан тортганича, ўзи билан бирга юришимни талаб қилди. Ҳарбий билан бирга қайсидир хонага кирдик ва у ерда анча кутишга тўғри келди.

Кейин паспортдаги «ўтишга рухсат» тамғаси устига «бекор қилинди» белгисини босиб, ўта мулойимлик билан орқамга кузатиб қўйишди.

Ўз-ўзидан кўриниб турибди-ки, Ўзбекистон томони паспортимга  рухсатнома босаетганида каминанинг фамилияси  маън қилинганлар рўйхатида бўлмаган. Яъни, Б. Қозоқов аризаси тегишлилигича қайд қилинмаган. Агар қайд қилиниб, ҳисобот берилганида, қонуний ўтказмаслик бўйича қарор бўларди. Назаримда менинг чегарадан ўтишимни таъқиқлайдиган қарор компьютер базасига кеч жойлаштирилган. Шу боис Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтишимга ҳеч нарса монеъоик қилмаган. Қарор ДХХнинг Чегара қўшинлари базасига жойлаштирилгач ва менинг чегарадан ўтганимга ҳеч қанча вақт бўлмагани маълум бўлгач чегарачиларнинг пайтавасига қурт тушган. Лекин ҳозиргача ёпиқ қолаётган Ўзбекистон ички ишлар тизимида ким ҳам бу ҳақда қонуний жавоб берарди, дейсиз?!

Бу эса, президент Мирзиёев раҳбарлигида икки йил тоза ҳаводан нафас олаётган ўзбекистонликлар йигирма беш йиллик бўғилишдан ҳали-вери қутула олмаслигини англатади.

Каминанинг мухолифат аъзоси сифатидаги «Чимкент юриши»дан якка-ю-ягона мақсади — ушбу бўғилишнинг қай даражада эканига диққат қаратиш ва Мирзиёев ҳокимияти  вакиллари хоҳиш билдирсалар, Ўзбекистоннинг нафас ростлаши учун баҳоли қудрат ёрдам беришдир.

Солижон Абдураҳмонов. Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани.

Бошқарўв ва Марказий Қўмита аъзоси

РS. Фуқаро Б. Қозоқов аризаси юзасидан иш, инспектор Б. Бердимуратовнинг телефонда айтишича, ҳаракатдан тўхтатилган.

Манба:Бирдамлик Инфо

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир хон туркистон: ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларни тиклаши давр зарурати

Бугун, 5 сентябрда Ўзбекистон президенти Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бу кунни қирғиз ва ўзбек эллари 25 йил кутишганини ...

Тош отишдан кўра аҳиллик сари одимласак ютамиз!

  Куни-кеча "Ҳаракат" сайтида бундан бир неча кун олдин эълон қилинган Абдураҳим Пўлатнинг қаламига мансуб "Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир харомий - Ботир Норбой" деб ...

Қозоғистон республикаси президенти нурсултон назарбоевга

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг раиси Баҳодир Хон Туркистондан Муҳтарам Президент! Жорий йилнинг 11-ноябридан 16-ноябригача бўлиб ўтган воқеалар менинг зиммамга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400