Депутат Расул Кушербаевга босим ўтказишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев — Ўзбекистон парламентидаги энг фаол, ишлаётганини кўрсата оладиган камсонли халқ вакилларидан бири. Масалан, сиз унинг «Автотест» монополиясига қарши чиққанидан, Ўзбекистоннинг йирик онлайн-ОАВлари муаммоларга дуч келганида, уларни ҳимоя қилиб чиққанидан, олийгоҳларда контрактлар нархи ошишига эътироз билдирганидан, фермеру ўқитувчиларнинг оммавий қасамёд қабул қилишларига норозилик билдирганидан, прописка режимини қўллаб-қувватламаслиги ва уни адолатсиз деб ҳисоблашидан хабардорсиз.

Бу — депутат жим туришни ўзига эп кўрмай, муносабатини билдирган мавзу-масалаларнинг бир қисми, холос.

У, шунингдек, Олий Мажлис қуйи палатасига Тошкент вилоятидан сайланган депутат сифатида, фуқаролардан асоссиз равишда қўшимча ҳужжат талаб қилиш амалиётини йўлга қўйгани, фуқароларнинг шартнома тузиш бўйича аризаларини асоссиз рад этгани, фуқароларга қўпол муносабат кўрсатилгани ва ёлғон маълумотлар берилгани устидан «Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси раҳбариятига, ушбу ҳолатлар юзасидан тушунтириш бериш ва мазкур тартибсизликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил ахборот тақдим этиш талаби билан депутатлик сўрови юборган.

Ушбу сўров компания томонидан эътиборсиз қолдирилган. Буниси ҳам камлик қилганидек, депутат «XXI аср» газетасида эълон қилинган мақоласида таъкидлашича, «одамларнинг муаммоларини ҳал этиш учун у ёки бу даражадаги масъулга талаб қилиб чиқишимиз оқибатида турли йўллар билан шахсан ўзимизга нисбатан билвосита босимлар» ҳам бўлган. Депутатга босим ўтказиш ёки босим ўтказишга уриниш — оқибати яхши тугамайдиган бир ҳаракат, албатта. Халқ вакили бу ҳақда ОАВ орқали маълум қилган экан, тегишли ҳуқуқ-тартибот органларининг вазиятга аралашуви вақти етиб келган.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ...

Уйи бўлса — пропискаси йўқ, пропискаси бўлса — уйи йўқ…

Юртимизда кўпгина соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазаси йўлида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Яшаш шароити яхшиланган, кўнгли тўқ ҳар қандай мутахассис жамиятга кўпроқ ...

Ақшлик аёл уйидаги тўрли беланчакда ўйнаётган айиқни тасвирга олди

© Michelle Baber АҚШнинг Шимолий Каролина штатида истиқомат қилувчи аёл ҳовлисининг орқа томонидан айиқ кириб келиб,  тўрли беланчакда ётиб тебранганини тасвирга олди, деб  ...