Туробжон Жўраев иши бўйича тергов якунланди. Иш судга оширилган

Самарқанд вилоят собиқ хокими Туробжон Жўраевга нисбатан тергов якунланди, иш судга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Бугун, 24 декабрь куни, «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давомида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев иши бўйича тергов якунлангани ва иш судга оширилганини хабар берди.

13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берганди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ҳокимлигида турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этилган.

Ноқонуний йўл билан топилган барча мол-мулк ва моддий бойликлар рўйхатга олинган. Барча фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчилар ҳибсга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Id-карталар паспорт ўрнини эгалламайди

Фото: Шуҳрат Латипов / "Газета.uz" ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ...

Испания ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда. (more…)

Мурод хонтўраев яна пичоқланди

Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилишган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда. ...