Ўзбекистон ҳудудида Буюк Хитой деворига ўхшаш “Буюк Бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб қадимги Бақтриянинг шимолий чегараларида кўчманчилар ҳужумидан ҳимояланиш учун чегараларни тўсиб турувчи ягона мудофаа иншоотлари тизими бўлганлигини аниқлашди. Бу ҳақда Sputnik нашри Археология институти матбуот хизматига асосланиб  хабар қилди.

© Sputnik / Эмма Зиливинская

 

Бақтрия Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидаги тарихий вилоят. У Ҳиндикуш тоғи жануби ва Фарғона водийси шимолидаги ерларни ўз ичига қамраб олган. Афғонистон шимолидаги Бақтра шаҳри бу давлатнинг пойтахти бўлган.

Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар Узундара қалъасини ўрганиш жараёнида у улкан мудофаа тизимининг бир қисми бўлганлигини исботлашди. 2018 йилги қазишма ишлари натижасида олимлар қалъанинг ички қўрғонини тўлиқ очишди ва унинг батафсил архитектура режасини тузишди. Қалъанинг қурилиши, ҳаёти ҳақида гувоҳлик қилувчи бой археологик материаллар топишган. Шунингдек, ҳужум оқибатида қалъанинг қулаганлигидан дарак берувчи материаллар олишган.

“Биз ноёб намуна олдик, бунинг устига бу биринчи ва ҳозирда Селевкидлар илк даврининг шарқий Эллин қалъасининг ягона намунасидир. Янги маълумотлар Узундара қалъаси ягона мудофаа иншоотлари тизимига кирганини тасдиқлашга имкон беради”, – деди экспедиция раҳбари Нигора Двуреченская.

Олимларнинг 2018 йилда тўплаган маълумотлари тоғлар табиий чегара вазифасини ўтагани, улар орасидаги йўллар эса бир-бири билан ягона тизимга боғланган қалъалар орқали назорат қилинганлигини исботлайди. Экспедиция иштирокчилари бу тизимни шартли равишда “Буюк Бақтрия девори” деб аташмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...

Nlaw – ракеталари ҳақида

NLAW - (инглизча Next Generation Light Anti-tank Weapon — танкка қарши енгил вазнли қуролнинг кейинги босқичи) Буюк Британия томонидан Украинага етказиб берилаётган танкга ...

Апострофлар катастрофаси

Лотин алифбоси ер юзидаги барча мамлакатларни бирлаштирувчи алифбо десак адашмасак керак. Лотин алифбосининг афзал томонлари шундаки, ундаги деярли  70-80 фоиз ҳарфлар бутун ...