МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ ЯГОНА ВИЗАСИ КЕЛГУСИ ЙИЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Қозоғистон ва Ўзбекистон келгуси йилнинг бошларида Silk visa умумий хизматини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистлар билан учрашув жараёнида Ўзбекистон Республикаси давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев хабар берди, дея Ўзбектуризм хабар тарқатмоқда.

Фото:chancetotrip.com

Унинг айтишича, виза Марказий Осиё ҳудудига чет эллик  туристларни биргаликда жалб қилиш ва бу йўналишнинг нуфузини ошириш мақсадида жорий қилинмоқда. Олдиндан ўтказилган тахминларга мувофиқ, «Silk visa» ўз ишини келаётган йилнинг февраль ойидан бошлайди.

«Бизнинг ҳисобимизча бу хизмат тури 2019 йилнинг февралида ҳаётга тадбиқ этилади.  «Silk visa» лойиҳаси икки давлат идораларида муҳокама қилинган ва томонлар ягона қарорга келган. Эндиликда унинг техник ҳолати ҳамда жиҳозлари хусусида ягона битимга келиш қолган. У, шунингдек, ягона визага Қирғизистон ва Тожикистон томоннинг қизиқаётганини ҳам  таъкидлаган. Бу борада Қозоғистон томон ушбу лойиҳага Озарбайжон ва Туркия давлатини ҳам жалб қилиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Қозоғистон Республикаси  Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа, хавфсизлик қўмитаси раисаси Дариға Назарбоева Марказий Осиёнинг ягона визасини жорий қилишни таклиф этган.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистоннинг қайта қурилиши бошланган сессия

Бундан роса 25 йил аввал Тожикистонда фуқаролар уруши авжида бўлган, пойтахт Душанбе ва жанубий районлар олов ичра ёнаётганда бир пайтда Ленинобод областининг Арбоб қасрида ...

Зафар рўзиев яккабоғ халқидан катта хатоликка йўл қўйганлиги учун узр сўради

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Яккабоғ туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради. «...бу воқеаларга ҳеч ...

2030 йилгача ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400