Ҳайдовчилар норози. Урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли автотураргоҳларда шундай англашилмовчиликка дуч келишмоқда, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Иллюстратив фото

Маълумки, бундай жойларда автомобиллар ҳамиша кўп бўлади. Ҳар бир ҳайдовчи машинасини қўйгани учун пул тўлайди ва шу бўйича унга квитанция берилади. Тасдиқланган прейскурант (нархнома) бўйича бундай хизматнинг бир соатлик нархи 2500 сўм. Бироқ квитанцияга автотураргоҳга кириш ва у ердан чиқиш вақти қайд этилмаяпти. Ҳатто хизматларни касса чекини бермасдан кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

— Шаҳарга ҳар куни ишга келаман ва тураргоҳ хизматларидан фойдаланаман, — дейди Боғот туманилик А. Жуманиёзов.— У пулли бўлса ҳам, бу ерда на санитария меъёрлари, на ёнғин хавфсизлиги, на машиналарни жойлаштириш тартибига риоя этилади. Белгилар ва ишоралар, пластик карточкалар учун терминаллардан асар ҳам йўқ.

“Урганч савдо уйи” МЧЖ олдидаги автотураргоҳда ҳам шунга ўхшаш вазият. Бу ерда ҳам юқорида айтиб ўтилган қоидабузарликларга дуч келиш мумкин. Кириш жойи жуда тор ва ҳайдовчилар учун ўта ноқулай. Маълум бўлишича, бошида у фақат савдо мажмуаси ходимлари автомобиллари учун мўлжалланган экан. Кейинчалик у ер пулли жойга айлантирилган. Бироқ автомобилларнинг бекам-кўст сақланишига ҳеч ким жавоб бермайди. Асосий вазифа — автоуловни олиб кириб қўйганлик учун пул ундириш бўлиб қолган.

“Darital Shoes” МЧЖ олдидаги автотураргоҳдаги ҳолат бундан-да, баттар. Яъни у ерга бир жойдан кирилади ва чиқилади! Бу эса авария ҳолатини юзага келтирмоқда. Яққол кўриниб турган камчиликлар ҳамда автомобиль эгаларининг кўп сонли шикоятларига қарамай, ҳеч ким ушбу муаммони ҳал этишга уринмаётганга ўхшайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқилов стокҳольм судида шведларни ўлдиришга қасд қилганини тан олди (видео)

Ўзбекистонлик 40 яшар судланувчи Раҳматжон Оқилов 20 февраль куни швед маҳкамаси олдида чиқиш қилди ва ўзига қўйилаëтган айбларни тан олди. (more…)

Туркистонда нима бўлган эди. фитна (iii-бўлим)

1917 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкентда ва Қўқонда рўй берган воқеалар илғор жадидларни, Туркистон миллий озодлик ҳаракати ғоявий раҳнамоларини янги йўл – асл халқ ...

Туркманистон россияга мева-сабзавот экспортини оширади

Туркманистон Украинага бостириб киргани учун санкцияга учраган Россияга мева-сабзавот экспортини оширади. Бу ҳақда Туркманистон маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400