Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар кўплигидан йўл қатнов қисмлари ҳам тўсилиб қолаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу — бир кўргилик. Шунинг орасида бошқа кўргиликларга дуч келаётганлар ҳам йўқ эмас.

«Дарё» мухбири Азизжон Эрматовнинг хабар беришича, Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида жойлашган газ-заправкада 22 декабрь куни соат 20:00—21:00 оралиғида аслида Ўзбекистон туманининг Сулаймон қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган такси ҳайдовчиси Т.Ж.нинг Spark’и ўғирлаб кетилган: Т.Ж. машинани йўл четида очиқ қолдириб, навбатдан хабар олиш учун ичкарига кирган, 3—4 дақиқа ичида қайтиб чиқса — машина йўқ.

Ҳолат юзасидан вилоят ҳудудида «Тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилинган. Олиб қочилган Spark’ 23 декабрь куни Учкўприк тумани Қўқонбой қишлоғи ҳудудида ушланган. Машина Учкўприкнинг Қоракўл қишлоғида яшовчи, 1999 йилда туғилган Қ.А. томонидан олиб қочилгани аниқланган. Қайд этишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атамбоев «қӯшнига сабоқ» бӯладиган иши учун асло пушаймон эмас

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги « Ала-Арча» резиденциясида якуний матбуот анжуманани ӯтди, дея хабар беради Озодлик радиоси. (more…)

Истанбулда яна бир ўзбекистонлик аёл вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400