Мирзиёев:Қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу шунингдек инвесторларни жалб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда ЯИМда яширин иқтисодиётнинг улуши катта. Бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Яширин иқтисодиёт улуши катта эканини депутатлар ҳам, бошқалар ҳам, ҳамма яхши билади.

Ёки иқтисодиётни ривожлантириш керак, ёки эски тос-ҳаммом бўлиб юраверишимиз керак.

Солиқларни вақтида тўлаб юрадиган инсофли тадбиркорларни албатта рағбатлантирамиз. Албатта ҳаммага бир хил бўла олмаймиз. Яширин иқтисодиёт юритадиганларга, қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз. Бошқа йўли йўқ.

Солиқ ставкалари камайиши бюджетга тушадиган пулнинг камайишига олиб келади. Солиқ тизимидаги ўзгаришлар истеъмол товарларнинг нархи ўсишига олиб келмаслиги керак.

Оғир йўлга ўтяпмиз, лекин битта шу тўғри йўл. Оғир лекин, барқарорлик йўли. Барқарор иқтисодиётни таъминлаймиз», деди президент.

Манба:”UzNews.uz”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Грузия банки payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб ...

Ўзбекистонда 2020-2024 йилларда тўртта гэс қурилади

Ўзбекистон ҳукумати беш йил ичида қуввати 30 МВтдан юқори бўлган 4 та ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2024 йилгача гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга ...

“сотилармиш” деган гаплардан кейин твиттер 1,5 млрд.га қимматлади

Твиттер микроблоглaр хизмaти aкциялари ширкaтнинг Google тaрaфидaн сотиб олиниши ҳaқидaги миш-мишлaр ортидaн беш фоизгa қиммaтлaди. Бир донa aкцияси нaрхи 53,28 доллaргa ...