Хушхабар: Фарғона водийсида газ таъминоти яхшиланади

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз»​ АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов.

Бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво ҳарорати пасайганда, табиий газ босимининг тушиб кетиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги, айниқса водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланганди. Бу масала аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлиб, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказида бўлмоқда.

«Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси ўлароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди», – дея хабар берилмоқда.

Бугун, 31 декабрь кунидан эътиборан келишувга асосан Фарғона водийси истеъмолчиларига газ етказиб бериш бошланди.

«Янги 2019 йил Фарғона водийси истеъмолчилари учун қутлуғ келадиган бўлди. Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан эришилган келишувга асосан Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон йўналиши бўйича табиий газ тўғридан тўғри Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилади. Бу водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди», – дейди «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратов.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Фарғонада газ ва узлуксиз электр энергия таъминотидан маҳрум маҳаллий аҳоли қандай турмуш кечираётгани ҳақида махсус репортаж эълон қилинганди. Ундан ташқари, декабрь ойи иккинчи ўн кунлигидан буён автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги тирбандликнинг сабаби ҳам паст босимдаги газ таъминоти билан изоҳланганди.

Манба: «KUN.UZ»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳожатхона инқилоби» амалда ҳам бўлдими? 

Ҳожатхоналар масаласида кўп ва хўб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий меҳмонлар ...

Туркманистонда аёлларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйишмоқда.

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги Туркманбоши шаҳрида Йўл назорат полицияси аёл ҳайдовчиларни текширишларини кучайтирди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари автомобиль ...

Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг юбкаси тиззани ёпиб туриши шарт

"Ҳуқуқий ахборот" канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди. Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400