ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли сафдошлар!

Мана, 2018 йил ҳам тарихга айланмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин сайёрамизга 2019 йил кириб келади.
Ўтаётган йилимизни сарҳисоб қиларканмиз, бу йилда ўзбекистонликлар бир-биридан қизиқ воқеа, ҳодисаларга гувоҳ бўлди. Тан олиш керакки, поёнига етаётган йил юртдошларимиз учун ўтган йиллардагидан кўра анча оғир кечди. Ўзбек халқи ўтган йиллардагидек иқтисодий аҳвол яхшиланишини, сиёсий муҳит ойдинлашишини, ҳаётимизни фаровонлик забт этишини, ижтимоий, маънавий-маърифий, маиший муаммолар қисман бўлса-да ҳал этилишини орзу қилиб, умидлар оғушида яшади.
Ўтаётган йилда бир-биридан ташвишли, бир-биридан хатарли қонунлар қабул қилинди, амалиётга тадбиқ этилди, қимматчилик авж нуқтага чиқди ва бу омил давом этмоқда.
Орқада қолаётган йил мухолифатдаги Ўзбекистон «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати учун ҳам осон йил бўлмади. Амалдаги Ўзбекистон ҳукумати «Бирдамлик» ХДҲ фаолиятини чеклаш билан астойдил шуғулланди, Ҳаракатимизнинг эмин-эркин ишлашига, сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлишига ҳар хил усуллар орқали қаршилик қилиб келди.
2018 йилда «Бирдамлик» фаоллари ва аъзолари кучли босим ва таъқибларга дуч келди. Лекин шундай қийинчиликларга, адолатсизликларга қарамасдан, биз «Бирдамлик» ХДҲни ўз олдимизга қўйган мақсадимизга кўра Партияга айлантириш ташаббусимиздан орқага чекинмадик. Бизга ўтказилган ҳар хил босим ва таъқиблар сиёсий фаолиятимизга раҳна сола олмади ва ишонамизки, бундан кейин ҳам раҳна сола олмайди.
«Бирдамлик» ХДҲ мамлакатимиздаги сиёсий муҳит ниҳоятда қийинлигига, ҳукуматнинг мухолифатга тоқатсизлигига қарамасдан 15-16 ноябрь кунлари қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўзининг Иккинчи қурултойини ўтказишга журъат эта олди, бел боғлай олди. Гарчи Қурултойнинг ўтказилишига Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат ҳукуматлари жиддий тўсқинлик қилган бўлса-да, «Бирдамлик» ўз олдига қўйган мақсадларига эришди. Ўзбекистон ҳукуматининг биз билан ҳисоблашиши бизга ғалаба келтирди, биз ғалаба қозондик! 15-16 ноябрь кунлари мухолифатдаги «Бирдамлик» ХДҲ Партияга айланди. Иккинчи Қурултой муваффақиятли ўтди. Қурултойда янги ташкил топган партиянинг Низом ва Дастурлари тасдиқланди, келгуси режалар муҳокама қилинди. Шу боисдан 2018 йилни «Бирдамлик» сиёсий ташкилоти учун омадли йил бўлди, дея айта оламиз. Шу билан бирга, поёнига етаётган йилда «Бирдамлик» ХДПга ихтиёрий равишда аъзо бўлувчилар сони аввалгидан янада кўпайганини ҳам ютуғимиз деб қабул қилсак бўлади.
Қадрли ватандошлар, азиз сафдошлар!
Кириб келаётган 2019 йилда биз «Бирдамлик» ХДП бундан ҳам улкан ютуқларга эришамиз, деган ниятдамиз. Мана шундай эзгу ниятларимизни рўёбга чиқариш учун биз бир тану бир жон бўлиб курашишимиз тақозо этилади. Ўзбекистонимизни ҳақиқий демократик, қонунлар устувор бўлган, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан бақувват давлатга айлантириш йўлида «Бирдамлик» атрофидаги жипсдорлигимиз янада мустаҳкамланишига тилакдошман. Бу йўлда Сиз азизларга сабр-тоқат, бардошлик, матонатлилик тилайман.
2019 йил барчамизнинг хонадонимизга қувонч ва шодлик, зафар ва муваффақият, бахт ва омад олиб кирсин! Ҳаммангизга соғлик-саломатлик, узоқ умр ёр бўлсин. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Баҳодир Хон Туркистон,
«Бирдамлик» ХДП етакчиси ва асосчиси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир чориевнинг сайловчиларга мурожаати

Азиз ватандошлар! Қадрли миллатдошлар! Аввало, барчангизни кириб келган Наврўз билан табриклайман. Баҳор ва янгиланиш – халқимизнинг узун йиллардир орзиқиб кутаётганидир. ...

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Холис танқид тарафдориман

Рўзибой Азимий суд йиғини олдидан 1 апрель куни Бобомурод Абдуллаевнинг судидан кейинги ўйларим ҳақида шахсий саҳифамда пост қолдиргандим. Унда шундай жумлалар бор эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400