2019 йилнинг 1 январь куни, соат 19.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1442 нафар чақалоқ туғилди, деб ёзмоқда “Kun.uz” нашри.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 727 нафари ўғил бола, 715 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (168 нафар) дунёга келди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (161 нафар) ва Қашқадарё вилояти (146 нафар) кучли учликни якунлаган.
Вазирликка қарашли 220тадан ортиқ туғруқ комплекслари тун-у кун фаолият кўрсатмоқда. Уларда 230 га яқин мунтазам ишлаётган навбатчи акушерлар бригадаси хизмат кўрсатяпти, – дейилади хабарда.