Ўзбекистон МТЖнинг 1996 йилги Осиё Кубогидаги иштироки қандай бўлган?

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда.

Қуйида ҳамюртларимизнинг Осиё Кубокларидаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

XI ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. 1996 ЙИЛ

Саралаш баҳслари биз учун ҳам қийин, ҳам осон ўтганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8-гуруҳда эди. Бу гуруҳда Тожикистон ва Баҳрайн термалари жойлашишганди. Аммо баҳрайнликлар саралашда иштирок этишдан бош тортишган. Шу боис ҳамюртларимиз фақатгина тожикистонликлар билан уй ва сафарда баҳс олиб боришган холос.

Эътиборлиси, Тожикистонда ўтган беллашувда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Жавоб ўйинида эса 5:0 ҳисобида рақибдан устун келганмиз.

Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қилган қитъа биринчилигида 12 жамоа иштирок этган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси “С” гуруҳида Япония, Хитой ва Сурия билан куч синашган.

Чемпионатдаги илк учрашувда Хитойни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганмиз. Голларга Игорь Шквирин ва Максим Шацких муаллифлик қилишган. Иккинчи ўйинда Японияга имкониятни бой берганмиз – 4:0. Учинчи баҳсда Сурияга ҳам ютқазганмиз – 2:1. Сергей Лебедов 53-дақиқада пенальтидан гол урганди. Гуруҳда эса тўплар фарқига кўра охирги ўринни эгаллагандик.

12. 1996 й. Хитой – Ўзбекистон 0:2

Голлар: Игорь Шквирин 78, Максим Шацких 90

12. 1996 й. Япония – Ўзбекистон 4:0

12. 1996 й. Ўзбекистон – Сурия 1:2

Гол: Сергей Лебедов пенальти 53

Чорак финалнинг биринчи ўйинида мезбонлар қўшимча таймда бир бор Ироқ дарвозасини ишғол қилиб, кейинги босқичга йўл олишди. Иккинчи учрашувда эса кутилмаган натижа қайд этилди. Кувайт Осиё етакчиси Японияни жавобсиз голлар билан таслим этди – 2:0. Жанубий Корея қийин кечган беллашувда Эронга имкониятни бой берди – 2:6. Саудия Арабистони эса голларга бой баҳсда Хитойни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Тасодиф билан ярим финалга йўл олган Кувайт битта тўп фарқи билан БААга ютқазди. Ироқ – Саудия Арабистони учрашувида қўшимча таймларда ҳам гол урилмагач, пенальтилар сериясида саудияликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эрон ва Кувайт ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтиларни аниқроқ амалга оширган Эрон терма жамоаси футболчилари зафар қучишди – 4:3.

Финалда майдон эгалари Саудия Арабистони билан асосий ва қўшимча таймларда дуранг ўйнашди. Пенальтилар сериясида эса омад яна Саудия Арабистонига кулиб боқди – 4:2.

Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси – Ходадад Азизи (Эрон)

Энг яхши тўпурар – Али Даеи 8 та гол. (Эрон)

Манба:«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус йтҳга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 ...

Ўзбек телевидениесида беҳаё саҳна очиқ кўрсатилди

31-январь куни соат 22:00да Ўзбекистоннинг “Кинотеатр” телеканали тақдим этган “Боунти” фильми беҳаё суратда намойиш этилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ...

Қувайт пойтахтини қум бўрони қоплади

Қувайт пойтахти даҳшатли қум бўрони билан қопланди. Қурбонлар билан жабрланганлар йўқ. Бироқ, ёмон об-ҳаво бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Масалан, шаҳардаги дўконлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400