Туркманистон президентининг ўғли ҳоким ўринбосари бўлди

Сердар Бердимухаммедов

Туркманистон президенти Гурбангули  Бердимухаммедов ўзининг ўғлини Ахал вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайёрлади.

37 ёшлик Сердар Бердимухаммедовнинг ҳоким ўринбосари бўлгани ҳақидаги маълумот 2-январда ҳукуматнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Бир йил аввал бу мамлакат бошлиғи ўзининг ёлғиз ўғлини ташқи ишлар вазирининг ўринбосари қилиб тайёрлаган эди. Ахал вилояти Эрон ва Афғонистон билан туташган. Маркази Анеу шаҳри пойтахт Ашхободдан атиги саккиз чақирим олисликда жойлашган.

Шу билан бир қаторда Сердар Бердимухаммедов парламентдаги депутатлик қурсини ҳам сақлаб қолган. У 2016-йилдаги сайловда депутат бўлган.

Айрим кузатувчилар Бердимухаммедов ўғлини меросхўрликка тайёрлаётганини айтиб келишмоқда.

61 ёшдаги Гурбангули Бердимухаммедов Туркманистон ҳукумати раҳбарлигига 2006-йилда келган. Унинг бир ўғил ва уч қиз фарзанди бор.

Мирзоулуғбек Каримов тайёрлади

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин 16 нафар ўзбекистонликга россия фуқаролигини берди

Россия президенти Владимир Путин 104 нафар хорижликка Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида кун.уз сайти маълум қилди. Фото: Sputnik ...

Собиқ депутат мурод жўраевга “овир визаси”ни 15 йил кутиши айтилди

Мурод Жўраев 2015 йил ноябрида кутилмаганда қамоқдан озод этилган эди. 2015 йил 12 ноябрь куни 22 йиллик қамоқдан озод қилинган Ўзбекистон демократик ҳаракати фаоли¸ собиқ ...

Ўзбекистонда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида” идоралараро қарор лойиҳаси умумий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400