Тошкент шаҳрига Раҳимберди домла Раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Раҳимберди домла Раҳмонов

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Усмонхон алимов муфтийлик лавозимидан олинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда «Azon.uz» портали хабар берди.  «Муфтий Усмонхон Алимов, ...

Анвар қори турсунов вафот этди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни эрталаб вафот этди. Бу маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати томонидан тасдиқланди. Маълум ...

«milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди

Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг  такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400