Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

Воқеа гувоҳларининг айтишича, оила бошлиғи суюлтирилган газда ишлайдиган, Эронда ишлаб чиқарилган иситиш қурилмаси сотиб олган ва уни ёқиб қўйиб ухлаган. Натижада ўзи, хотини ва 15 ёшли қизи, 13 ёшли ўғли вафот этган. 20 ёшли ўғли алоҳида хонада ётгани учун тирик қолган.

Каттақўрғондаги Эронда ишлаб чиқарилган печкалар билан савдо қилувчи дўкон ҳозирда ёпиб қўйилган.

 

Яна шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳам содир бўлган.

2018 йилнинг 29 декабрида Зангиота туманидаги Бўзсув қишлоғи Ўрикзор маҳалласи Олмазор кўчасида 2003, 2006, 2009, 2013 ва 2014 йилда туғилган болалар қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 11-18 июль кунлари рекорд даражадаги иссиқлик кузатилади

«Ўзгидромет» маълум қилишича, 11-18 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шу сабабли республикамиз бўйлаб ўртача ...

Ватандан бездириш эмас, ватанни севдириш керак!

Қишлоқларимизда яна яшаш учун кураш бошланди. Қор ёғса, ичимизга ёғаётгандек бўлади, шаҳардаги уйнинг «комфорти» ҳам татимайди: зим-зиё, совуқ қишлоқларда қийналаётган қанча ...

5 нафар аёл мирзиёевнинг кортежини тўхтатмоқчи бўлишди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарга Миллий гвардия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400