Осиё Кубоги: Иордания терма жамоаси Австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа қайд этилди.

Учрашув кутилганидек “яшил Қитъа” вакилларининг устунлигида бошланди ва тўп назорати тўлиқ австралияликлар томонида бўлди. Бироқ гол уриш иорданияликларга насиб этди.

26-дақиқада Анас Бани Ёссин бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Шундан сўнг номинад меҳмонлар буткул ҳимояга ўтиб олишди ва ўз омадларини қарши ҳужумлардан излашди.

Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ Австралия термаси назоратида ўтди, бироқ хавфли вазиятлар яратиш “кенгурулар”га осон бўлмади.

Шу тариқа, амалдаги чемпион ушбу турнирни мағлубият билан бошлади.

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1-ТУР

АВСТРАЛИЯ – ИОРДАНИЯ 0:1 (0:1)

Гол: 0:1 – 26 Бани Ёссин

Австралия: Мэтью Райан, Жош Рисдон, Азиз Бехич, Трент Сейнсбери, Милош Дегенек, Авер Мабил, Марк Милиган, Робби Круз, Том Рогич, Массимо Луонго, Ж ейми Макларен.

Иордания: Амир Шаъфи, Салим ал Аялин, Анас Баний Ёссин, Тариқ Хаттаб, Ферас Шилбая, Юсуф Равшдеҳ, Саид ал Муржан, Баҳа Абдулраҳмон, Халил Бани Атояҳ, Ёсин Бахет, Муса Сулаймон.

Манба: www.uff.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилди. аҳоли бундан норози

Навоий вилояти, Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи зовурда халқ томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 14 йилдан буён фойдаланиб ...

Қурбон ҳайити арафасида тожикистонда нархлар кескин ошиб кетди

Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар ...

Ғофуржон мирзаев ва фарҳод эрмановга ҳайфсан берилди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди. Президент Шавкат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400