Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ўпкалагандай бўлди. Блогерлар эса ҳар хил фикр айтяпти. Хушнудбек муҳими ноқонуний иш тўхтатилди, энди ҳамма аравасини ўзи тортади деса, Шаҳноза опа газетачиларнинг муаммоларини тушунишга ҳаракат қиляпти, масаланинг сабабларини тушунишга уриняпти.

Иллюстратив фото: АиФ

Хушнудбекнинг фикрлари менга яқинроқ бу масалада. Газеталар ададининг қисқариши, мажбурий обунанинг тугатилиши рост бўлса, қарор якуний бўлса, бунинг ижобий томонлари кўпроқ бўлади. Ўзбекистондаги газеталарнинг жуда катта қисми совет даврида очилган. Ҳар бир вилоятнинг, ҳар бир туманнинг ўз газетаси бўлган, у давлат томонидан молиялаштирилган ва конкрет вазифани бажарган. Ҳозирги кунда бу нашрларга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ, на ўқувчига, на давлатга керак эмас, кўпчилиги мажбурий обуна ҳисобидан амал-тақал қилиб сақлаб турилибди. Бефойда нарсага ортиқча пул ва куч сарфлаб, ўликни сунъий ҳаёт аппаратида тутиб тургандан кўра таг-туги билан йўқ қилиб, ҳаммасини нолдан бошлаш керак. Фойдали ва даромадли форматларни, йўналишларни қидириш керак. Айни пайтда, энг муҳим марказий ёки вилоят босқичидаги нашрлар сақлаб қолиниши керак деб ўйлайман, лекин улар мажбурий обуна ҳисобидан эмас, балки давлат бюджетидан молиялаштирилиши керак.

Қирғизистонда бу масала анча олдин бошланган. Бир неча ой олдин у ерда бўлганимда барча туман газеталари тугатилиб, уларнинг ўрнига вилоят марказларида ахборот марказлари ташкил қилинади деб эшитган эдим. Бу тажриба қандай натижа беришини кўрамиз. Балки шунга ўхшаш нарсани Ўзбекистонда ҳам қилса бўлар.

Аслида мажбурий обуна муаммоси газетхонлик маданияти деган бир катта муаммонинг таркибий қисми ва бу муаммо анча чуқур. Газета — бу Ғарб маданияти атрибути. Ғарбдаги машҳур газеталар ўз аудиториясини юз йиллар мобайнида тўплаган. Бутун бошли оилалар, жамоалар, турли тоифалар, гуруҳлар, шаҳарлар қайсидир газетани ҳар куни ўқиши урф-одат даражасига етган. Газеталар ҳам ўта долзарб, жиддий муаммоларни кўтариб, халқ ишончини қозонган. Бизда бундай нарса — газета ўқиш маданияти, одати, газеталардан энг долзарб муаммоларни билиш кўникмаси шаклланмаган. Шаклланишига тарихимизда икки марта имконият бўлган: жадидлар даврида ва 90-йиллар бошида, лекин икки имконият ҳам цензура томонидан йўққа чиқарилган. Ҳозирчи, мана шу нарсани шакллантиришга эҳтиёжимиз борми? Балки замона зайлини инобатга олиб, бошқача форматларга урғу беришимиз керакдир?

P.S.: Бир нарсани илгари ҳам таъкидлаганман — қоғозли газета ахборот етказишнинг бир воситаси холос. Қоғоз йўқлигида одамлар тошга, деворга, папирусга, терига, тахтага ахборот ёзган. Шундай экан, у газета, бу сайт деб чегара қўймай, газеталар ҳам электрон версияга ўтаверса бўлади.

Манба:Телеграмдаги Асанов формати канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...

“далага югур, пул йиғ, картошка эк”. ўқитув-чи?!

Яқинда бир таниш ўқитувчи ҳикоя қилиб қолди: 9 синф битирувчилари ўртасида улар келажакда қайси касбни эгалламоқчилиги тўғрисида сўровнома ўтказибди. Сўровнома натижаси ...

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400