Сурия камчилик қолган Фаластинни мағлуб этолмади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Бугунги дастурнинг сўнгги ўйинида ҳисоб очилмади.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари сурияликлар ташаббусида ўтди ва Фаластин вакиллари ҳимоявий услубни танлашди. Иккинчи бўлимга келиб жамоалар бироз жонланишди ва бир қатор имкониятларга эга бўлишди.

69-дақиқада фаластинликлар вакили Муҳаммад Салеҳ иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг Сурия футболчилари рақиб жарима майдонида томонда кучли босимни юзага келтиришди. Бироқ бу уринишлар самара келтирмади.

Шу тариқа, В гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1. Иордания (3); 2. Сурия (1); 3. Фаластин (1), 4. Австралия (0).

Осиё Кубоги-2019, 1-тур

Сурия – Фаластин 0:0 (0:0, 0:0)

Сурия – Иброҳим Алма, Жеҳад ал Баур, Муайяд Ал Ажан, Аҳмад Ал Солиҳ, Абдул Малак Анизон, Тамер Ҳаж Муҳаммад (Аҳмад Ашкар, 81), Фаҳад Юссуф, Муҳаммад Ал Мидоний (Муҳаммад Усмон, 73), Осама Омари (Юсуф Ҳалфа, 41), Умар Ал Сома, Умар Хрбин.

Фаластин – Рами Ҳамада, Мусаб Баттат, Абдуллатиф ал Бадари, Абдуллоҳ Жабер, Мараба, Муҳаммад Солеҳ, Кантильяна (Шоди Шабан, 76), Тамер Сеям, Тамбуррини (Алексис Норамбуэна, 64), Муҳаммад Дарвиш, Пабло Браво (Водий, 82).

Огоҳлантиришлар: Кантильяна (5), Солеҳ (44), Баттат (59), Муҳаммад (75), Ашкар (90).

Четлатиш: Солеҳ (69).

Манба: www.uff.uz
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

  (more…)

Мирзиёевдан ҳайфсан олган, бахтиёр абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. Бахтиёр Абдусаматов Хабарда  ёзилишича, Б.Абдусаматов ...

Самарқандда 4 нафар фарзандни онаси ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда “human.uz” нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400