ЎзА сизу биз ўйлагандан ҳам қитмирроқ (ва бу жуда ҳам яхши!)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) «Бир саволга бир жавоб» деган лойиҳа бошлаган. Лойиҳанинг бу галги меҳмони Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлибди. Унга берилган саволни қаранг (даҳшат!): «Баъзи ижтимоий тармоқларда вилоятда ҳокимлар қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сизнинг назарингизда, бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак?».

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев

Ким-ким, Шуҳрат Ғаниевга шундай мазмунда савол бериш — худди унинг устидан кулишга ўхшайди-ю, майли, бу ҳақда сал кейинроқ. Бошланишига ҳокимнинг йўқ демай берган жавоби билан танишсак: «Баъзан ижтимоий тармоқларда раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалиб қолади. Бу — воқеликка ҳеч ким бефарқ эмаслигидан, жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётганидан далолатдир. Тўғри, раҳбар ҳам инсон, у ҳам хато қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас».

«Бугунги раҳбар… ўзининг юриш-туриши, гап-сўзи, муомала-маданияти билан барчага ибрат бўлиши лозим. Ҳар қайси раҳбар… бу лавозимни… ўзидан яхши ном ва яхши из қолдиришга… берилган имконият деб билиши лозим… Айрим ҳолларда ҳокимларимизнинг қўл остидаги ходимларга қаттиқ талаблар қўйиши учраб туради. Бироқ раҳбарда қатъиятлик, талабчанлик етишмаса, белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошира олмайди. Ҳеч бир ҳоким кўнгилхушлик учун овозини баланд кўтариб гапирмайди», — деб қўшимча қилган ҳоким Ғаниев.

Ҳокимга бундай савол беришнинг нимаси кулгили, дейсизми? Бундан салкам бир йил аввал ҳоким Шуҳрат Ғаниев Ақтўбедаги фожиа масаласида ўтказилган йиғилишда бутун бошли Тошлоқ туманини «ҳароми» деб атаган, шу туман аҳолисининг, жумладан, Ҳаж сафарига боришини тақиқлаган эди. «Ҳаромини ҳароми дейди!», — деганди ўшанда ҳоким жаҳл билан. Ушбу воқеа шов-шув бўлиб кетгач, бир гуруҳ фарғоналик журналистлар Шуҳрат Ғаниевни оқлаб чиқиб, вилоят ҳокимининг сўзлари туман аҳолиси эмас, балки унинг раҳбариятига қаратилганини айтганди. Бугун эса ҳоким Ғаниев ЎзАга: «Раҳбар қўл остидагиларни таҳқирлашга ҳеч қанақасига ҳақли эмас», — деб фалсафа сўқияпти…

Манба:Daryo—LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб ...

Терговчилар зоминлик гумонланувчини уриб¸ оëғини синдирди

Зоминлик Акмал Ҳасанбоев милиция ходимлари ўзини қийноққа солганини иддао қилаяпти. Жиззах вилояти Зомин туманининг Ём қишлоғида яшайдиган Акмал Ҳасанбоев, милиция ходимлари ...

 меҳнат мигрантларини диний оқимга мансубликда гумонлаб  текшириш учун баҳона топилди

Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар сабабли, КХШТ аъзо давлатларнинг раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Фавқулодда ўтказилган видеоконференцияда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400