Осиё Кубоги. Ироқ сўнгги дақиқаларда жарима зарбасидан урилган гол эвазига Вьетнамни иродали тарзда мағлуб этди

Осиё Кубогининг 1-тури доирасидаги Ироқ – Вьетнам учрашуви якунланди.

Баҳснинг илк дақиқасида Али Аднанга нисбатан жуда қўпол ўйнашди.

Учрашув жуда қизғин кечди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда Али Фаёз ўзи билмаган ҳолда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Вьетнам термаси ҳимоячисини хатосидан кейин Моҳанад Али ҳисобни тенглаштирди.

42-дақиқадаа Нгуен Чонг Пхуонг ажойиб комбинацияни голга айлантира олди. Барчаси ажойиб тарзда уюштирилди.

55-дақиқада Нгуен Чонг Пхуонгнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

59-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бир неча футболчиларнинг хатосидан кейин яқиндагина захирадан майдонга тушган Ҳумам Тариқнинг зарбаси голга айланди.

90-дақиқада ироқликлар юлдузи Али Аднан жарима зарбасини заргарона тарзда амалга оширди ва дарвозани ишғол қилди. Ажойиб гол!

Осиё Кубоги-2019
“C” гуруҳи. 1-тур
ИРОҚ – ВЬЕТНАМ 3:2
8 январь. Абу-Даби. “Шайх Зиёд Спортс” стадиони.
Гол: Али Фаёз (25, 0:1), Моҳанад Али (35, 1:1), Нгуен Чонг Пхуонг (42, 1:2), Ҳумам Тариқ (59, 2:2), Али Аднан (90, 3:2).
Ироқ – 1. Жалол Ҳассан, 2. Аҳмад Иброҳим, 3. Франс Дхиа (13. Башар Резан, 37), 5. Али Фаёз, 6. Али Аднан, 7. Сафо Хади, 8. Осама Жаббор (11. Ҳумам Тариқ, 59), 9. Аҳмад Яссин, 10. Моҳанад Али, 16. Ҳусайн ал-Саиди, 23. Волид Салим (17. Аъло ал-Мхави, 78).
Вьетнам – 23. Данг Ван Лам, 2. До Дуй Ман, 3. Кюэ Нгок Хаи, 4. Буи Тиен Дунг, 6. Луонг Хуан Труонг (7. Нгуен Хюй Хунг, 65), 8. Нгуен Тронг Хоанг, 10. Нгуен Чонг Пхуонг (18. Ха Дук Чин, 63), 12. Нгуен Пхонг Хонг Дуй, 16. До Хунг Дунг, 19. Нгуен Куанг Хаи, 20. Пхан Ван Дук (5. Доан Ван Хау, 82).
Огоҳлантириш: Нгуен Тронг Хоанг (1), Осама Жаббор (18), До Дуй Ман (48).

 

Манба:championat.asia

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар пайдо бўлиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди. ...

Бизга “мангу полк” ва “георгий лента”си ярашоврадию жадидларни хотирлаш шолпиллаб қоладими?

Шу йилнинг 31 август куни кўпчилик ёшларимиз томонидан Шахидлар хиёбони зиёрат қилинганидан сўнг, Шайҳонтоҳур тумани Ички Ишлар бўлими ва Бўстонлиқ тумани Ички Ишлар Бўлимига ...

Покистон пойтахти дунёдаги энг нотинч шаҳарлардан бири сифатида тан олинди

Рўйхатга Исломободдан ташқари Жазоир, Бангкок, Дамашқ ва Нью-Йорк шаҳри ҳам киритилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури ҳисоботида айтилган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400