ТОШКЕНТДА ҚИРҒИЗИСТОНЛИК СОХТА ИИБ ХОДИМИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда “UzNews.uz” нашри ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилган асли қирғизистонлик 26 ёшли Юсупжон Р. 29 ёшли Умида Х.ни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Эркак ўз “хизматлари” учун 2 000 АҚШ доллари сўраган.

Тезкор тадбирлар натижасида Юсупжон Р. ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида 1 300 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, ИИББ ходимлари Юсупжон Р. аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси билан судланганлигини аниқлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 211 моддаси 1-қисми (“пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гипноз таъсирига тушмайдиган одам

Институтни битириб қисқа муддат туман маданият уйида афиша чизадиган рассом бўлиб ишладим. 1984 йили. Ўшанда Маданият уйига Россиядан гипнозчи келиб томоша кўрсатди. Чарский ...

Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми?

Қани раҳбарлар? Мард бўлсанг майдонга чиқ! 8 сентябр 2019 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбости қишлоғи мардикор бозорини кузатдим. Мани хаяжонга солган холатлар ...

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун "Дўмбиробод" масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400