Абилгазиев: Туфлаш бўйича жарима миқдорини кўриб чиқиш зарур

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев жамоатчиликда қизиқ баҳс мунозаралар бўлаётган янги қоида бўйича ўз фикрини билдирди.

Ёш авлодни тарбиялаш, уларга намунали тартиб-интизомни сингдириш ҳар бир катта авлод вакилларининг вазифаси эканини билдирди. Шунинг билан биргаликда туфуришга қарши жарима миқдорини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

Бунинг барчаси ўзимизнинг ватанимизнинг поклигини кўрсатиб, бошқа томонлардан келган сайёҳлар ҳам покиза мамлакат экан, жамоатчилик жойларида ўзларини намунали олиб юришар экан деган тушунчани пайдо қилишимиз керак да. Туфлаш ўта салбий кўриниш. Чиқиндиларни ташлашга майли рози, бироқ туфлашга 5500 сом деган қонунни менимча қайта кўриб чиқишимиз зарур.

 

Қирғизистонда Абилгазиевнинг бу сўзидан аввал Интернет тармоқлари орқали Жогорку Кенешнинг (парламент биноси) олдига келиб туфлаб, сўнгра бу қилган қилиги сабабли 5500 сом жаримани тўлашга тайёр эканини билдирган фуқарони видеоси тарқаган. Кейинчалик у фуқаро ушланиб, тушунтириш хати ёзгани ҳақида маълумотлар тарқади.

 

1-январдан бошлаб ўз кучига кирган ушбу қонуннинг 71-моддасига биноат “чиқиндиларни маҳсус қутилардан бошқа жойга ташлаганга унга ўт қўйганга ва туфлаганга” 5500 сом жарима билан жазоланади.

Қирғизистонда ушбу қонунни танқид қилганлар ҳам, бу қонуни қўлловчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон тожикистонга, қозоғистон баага визасиз кира олади

Шу кунларда Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланган ҳужжатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларни ўзбек-тожик муносабатлари қайта ...

Энди ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”. ...

Ўзбекистонда маҳалла посбони лавозими тугатилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (346-сон, 22.04.2019 й.). Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарор билан профилактика (катта) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400