Жорий йилнинг 1-июлидан бошлаб вояга етмаган болалар чегарадан паспорт билангина ўтказилади. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» Миллий компания” давлат ишхонасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, Қирғизистонда ва чет давлатларда Қирғизистон Республикаси фуқаролигини тасдиқлаган туғилгани ҳақидаги гувоҳномани кўрсатиш яроқсизлиги айтилган.
Шунинг учун, давлат божхона ўтказмаларида ҳар қандай баҳс-мунозарали муамоларни бартараф қилиш мақсадида, 2019-йилнинг 1-июлидан бошлаб, Қирғиз темир йўлининг бекатларидан халқаро қатновларга чиқиш учун вояга етмаган болаларга ўз вақтида умумий фуқаролик паспортини олиш масаласини “Қирғиз темир йўли” Миллий компания” давлат ишхонасининг маъмурияти таклиф қилади.
Мирзоулуғбек Каримов