ТЕНГСИЗЛИК ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚМОҚДА?!

Анчадан буён бир нарса ҳақида ўйлаб юрардим. Биз кўриб турган телевидиниянинг иш юритиш, ахборот узатиш, олиш, кўрсатувлар савиясида мана катта икки йилдирки, Президент бир қанча урғули гапларни бу ҳақда гапирса-да, тайинли ўзгариш бўлмай келаяпти. Одамларни  кўча ўйинлари билан овутибгина, алдабгина қўйиши бу телевидиниями? Унинг ғоявий, бадиий, маънавий солоҳиятига тегишли кучнинг ўрни қани? Лаби бир “ парча” ( худди калишдек очилишини  ярамас урфга айланишига ҳеч ким тайинли эътибор қаратмаяпти), сатанг хонандаларни чиқаравериб зерикмадими, булар? Менинг ўзим  умуман кўрмай қўйганман. Ўша каналларни беш сония кўришга сабрим чидамайди. Фақат, жилпанглаган кўринишларига ҳалқимиз қандай бардош билан чидаб келаяпти, қойил қолиш керак. Бундай ҳавоий машшоқларнинг  урчиб кетишига, уларнинг  тасқара башараларини ҳар куни пешонамизга тақаб қўйишни кимлар бошқараяпти?! Ўзимку  кўрмайман, онажоним  кашта тикиб ўтиришида уларниям орада томоша қилиб ўтиради. Айтадики: “ Нега ҳаммасининг лаби бир қарич? Шу кўриниши ярашадими?”, -дейдилар.

Бу уларнинг модаси, номи”боткс” эмиш, -дейман, кулиб.

Мода дегани чиройли кўриниш учунгина, кўйлакларнинг турлича бичимларига айтиларди. Энди хунук кўринишни “ мода” қилишга ўтиб кетишганми?

Йўқ, -дейман.- Сендан мен камми деб, Худо берган танасини минг хил турга солиб кўришаяпти. Чет элларларда нечтасининг юзи ириб тушган, – дейман, онамга, гапимда уларнинг бу қилиқлари, анчадан буён жаҳлимни чиқариб келаётганини ошкоро билдирган ҳолда.

Онам бошини чайқалтиради. Мен эса, ўзимга тегишли бўлмаган муаммоларни ҳам ўзимга олиб, жахлим чиқиб кетадиган одатимни ташлолмаган равишда, гапни давомли қилиб юбораман:

Мени пулим кўпайгандаям, ҳайронман, шунақа қаланғи – қасанғи ишларга сарф этмаганман. Буларни яйралтириб қўйган, фалонини ( мен қўполлашаман…) очириб қўйган ҳам тепадагилар. Қаранг, бир тиййинга қиммат ашуласи учун, овозини сал қимирлатиб кетишгани учун фалон сўмни кўзингни ўнгингда “ўмариб” кетишади-ю, тепадагилар жим. Маъданият вазирликлари жим.  Уларнинг борлиги билинмайди ҳам . Шовқин – суроннинг ичида бир тишлам ош еб келишдек ишни,  тўйни тўй деб бўладими?!  Тўйлардаги шовқинларига чидаб бўлмайди. Ёшлигимда ҳам, дугоналарим тўйга борайлик, деб келса, бирон нарсани баҳона қилиб бормасдим ўзи. Ҳозир ундан баттар, сийқалашиб кетилган бу жараён. Интернетни тўлдириб, аёл бўлиб олган бир  “хоним”ўтиради. Ўзи водийдан, Россияда яшайди. Унинг сўз бойлиги, сўкишлар галереясини ташкил қилади. Амалиёт билан ҳалиги жойини кестириб ташлатирган. Бундай жамият ҳали, бундайларнинг кўпини кўрса керак… Онам ижирғанади. Шунақа янгиликларингни менга айтма, кўнглим айниб кетди, дейди.

Эшитинг-да. У ҳар куни энг қиммат атир, салон хизматлари, буюмларнинг  аслларини олади.Эркакнинг урғочиланиши шундай, олийдан олий “сийланиб” борилмоқда-ки, бу пулларни қаердан олаяпти, дерсиз?! Жавоби: бузуқлик, фахшнинг нархи ошиб кетганлигидандир. Онам менинг “ вайсақи”лигимни ёқтирмайди. Телевезорни ўчириб, каштасини ҳам тўплаб, намоз вақти бўлиб қолганлигини баҳона қилиб қоладилар. Аслида, ичидан одамларнинг бундай ўзгариб кетганлигидан хафа бўлганлиги учунгина, шундай қиладилар. Таҳоратини янгилаб, намозини ўқиб бўлгач, сўз очадилар: “Ўзингни қизинг ҳам, жаа хонанда бўлишга ишқивоз-ку”, -дейдилар, бироз кесатиброқ.

Онамнинг  менга жаҳл қилмаганидан кайфиятим кўтарилиб, онам билан суҳбатни юмшоқлик билан давом эттираман:

Ҳа, унинг ҳаёлида ҳам, ҳавоий тушинча борда. Атрофдан “ илиб” олган. Қўшиқчилик саънати аслида, ёмон касб эмас. Илоҳий оҳангларни қалбдан ҳис қилиш учун, жуда катта идрок керак бўлади. Саънат соҳасини танлашга ҳам катта ирода лозим. Аввало,  катта меҳнат ётади. Лекин бугунги кун хонандаларининг  аҳволи, жуда аянчли тус олганлигини тан олмаяптилар. Ўша Россияда ўтириб олиб, эртадан кечгача ўз шармандагарчилигини оқлаб ўтирган бу”хоним”нинг айнан ўзи, баъзилари…“Жасмина транс” деб ўзига исм  олган бу транс аёлнинг севимли хонандаси, Муниса Ризаева эмиш. Ўз ўрнида Муниса Ризаева ҳам уни ҳимоя қилиб чиқди. Унинг қўшиқларини у жуда севармиш. Фахш ва жирканчли башаранинг қайси “қалби”да, қанчалик севги борлиги  Яратганга аён.  Мултфильм қаҳрамони Маҳлуқнинг нусхаси, ҳаётнинг ўзига кўчиб қолгандек. Буларнинг гуноҳини айтгунча , онам билан билан қўшилиб , намоз ўқисам яхшироқ эди, дейман ўзимга ўзим.

Яқинда “Ёзувчилар уюшмаси”га устоз Эврил Турон билан бирга боргандим.  У ерда юмушлари бор эди . Мен аввалги Ёзувчилар Уюшмасини ҳам кўрганман. Бир икки марта ичига ҳам кириб қолгандим. Ўша Уюшма биноси билан бу ердаги бинонинг кўрки, шинамлиги, кенглиги, ёруғ ва осойишталиги орасида катта фарқ бор . Бугунги бинога  роса ҳавасим келиб келганди. Буни Президент ўз ташаббуслари билан қуриб бердилар. Бундай эътибордан ёзувчиларнинг кайфиятлари яхши . Устоз “ Шарқ юлдузи” журнали ходимлари билан бироз суҳбатлашган бўлдилар. Устозга айтганми, йўқми билмайман. Қааердандир қулоғимга чалиниб (эҳтимол йўлакдадир) қолдики, шу журналнинг аҳволи оғир экан. Устознинг асарини айнан шу сонда берамиз дейишди. Лекин бу сонни чиқариш учун олдинги уч – тўрт сонини чиқариши керак бўлар экан. Ўзбекистондек юртда, мамлакатимизнинг адабий журналлари орасида энг катта мавқеъга эга бўлган журналнинг аҳволи шундай бўлиб қолганини эшитиб, жуда ачиниб кетдим. Одамлар шундай қадрли журнални ололмай қолиб кетишганмикан-а? Ўзбекнинг тафаккур оламига кириб келиши жуда зарур бўлган асарлар босиладиган журналнинг иқтисодий аҳволи шунчалик харобми-а? Ўзбекистондек бадавлат юртим, шунчалик қашшоқлашиб кетибдими? Тафаккуримиздаги бўшлиқларни тўлдириш жараёни нима бўлади?! Ўзимнинг ҳаёлларимдаги саволларга ўзим ишонолмайман. Ахир тўйларда, бўкиб қоладиган даражада неъматлар қўйилади-ку?! Оч –наҳор аҳволдаги халқ эмасмиз-ку?! Қаланғи –қасанғи “ инкубатор” саънаткорларнинг устидан сочиладиган пулларнинг бир парчаси шу фидоий журналларга сочилиб турса бўлмасми-а? Тўйлардаги ҳисобларнинг кўплигидан  ақлимиз ҳам ишламай кетадиган даражада кўп сарф қилинади-ю, бир ойда руҳий қувватимиз учун, ўта зарур китобдек келадиган ойлик журналларни сотиб ололмаймизми? Обунасига ҳеч ким яқинлашмаётган ҳам бўлса керак?! Шундай қадрли журналларнинг хомийлигини “бойвачча” саънаткорларга бириктириб қўйиш керак.  Тирноқларига кетадиган, терига дори юборадиган маблағни, ақлига маънавий озуқа бўладиган томон йўналтириб қўйиш керак.  “ Жаҳон адабиёти” журналининг ҳам аҳволи унчамас дейишади. Ахир жаҳон маъданиятининг дурдона асарларининг энг янгилари шу журналда босилиб чиқади.  Устозга айтишдики, Жиззахдек бир вилоятдан бир дона ҳам обуначи йўқ экан. Ана сизга тенгсизлик!!!

Куни кеча номлариям “копия”лашиб кетган сайтлардан бири, чет элда саёҳат қилиб юрган хонандаларнинг суратлари билангина, “маҳобатлашиш”ни  жиддий “ қасд “қилган хонандаларнинг суратларини эълон қилди. Бизнинг бу кайфи – сафоларга ҳасад қиладиган  одатимиз йўқ. “Пулинг бўлса халтада, дам оласан Ялтада”. Пули бор эканми, билганларини қилишсин. Лекин, бу кайф – сафонинг манбаисидан ҳам, сал ҳисоб айтиб юборинглар, қадрли машшоқлар.Манбаи қаердан?!

Адиб Эврил Туронни йўқлаб, кўпгина қадрдонлари келиб туришади.  Улар орасига катта тўсиқ билан одамлардан узоқлаштирилган ситамлар солинса ҳам, кўпчилиги жуда содиқ қолишди. Ўшандай тақиқ замонларида ҳам уларни ёлғизлатиб қўймаган дўстлари ёнида бўлди. Ҳозирҳам албатта.  Энди-ку адолатли оқланиш бўлди. Бундай  гапни нега айтаяпман? Бизникига яна бир устоз саънаткор Ўзбекистон, Қарақалпоғистон, Тожикистон  Халқ артисти Аҳмаджон Шукуров  келиб- кетиб туради. Жуда яхши суҳбатдош.  Яхши инсон. Узоқ йиллар эътиборсизлик, лоқайдсизликдан жабр тортган саънаткор. Уни телевединия нега четлатиб келганлигини сабабини ўзи ҳам яхши тушинтириб беролмай келаётганди.  Бизга эса маълум. Телевидиниянинг чўнтагига бир парча пул “отилса”гина эшак каби ҳанграб чиқсалар ҳам, чиқараверишадиган бўлиб кетган эди. Бугун ўзларини озгина ўзгартиргандек кўрсатишмоқдалару,  лекин асл қиёфа ўзгариб қолганича  йўқ.  Аҳмаджон Шукуровни, ҳай, айтайлик, телевезорга чиқармай кетишибди, саънаткорман деган аҳли жамоа нима қилиб юрибди? Уларнинг чет эл-ма, чет эл саёҳатдан қўллари бўшамаяптими-а?! Ёки уларнинг маънавий дунёсида устозларни, ёши улуғ, маъданиятга хизмат қилиб қўйганларни сўраб туришдек амаллар қилиш ёзилмаганми? Уларнинг маънавий онги нималар билан банд ўзи?! Аҳмаджон Шукуров бугунги Президентни аввалдан яхши танигани, унга ишонгани , Халқ артисти сифатида эл учун айтмоқчи гаплари бўлгани учун уларнинг девонига йўл олади. Қабулга исмини ёздиради. У ерда анчагина сўроқ қилишади.  Бу сўроқлар ҳофизни кайфиятига таъсир қилади. Президентга самимий  гапларини айтмоқчи бўлганлиги ҳақидаги сўроқлар оғир ботади.  Ўзи учун эмас, саънаткорларнинг тартибсиз ҳаракатларига, умуман, маъданиятимизнинг кўплаб муаммоларига оид ўзининг шахсий  гапларини етказиб қўймоқчи бўлган эканлар. Лекин, Президент қабулига ҳалигача икки – уч ойдирки,  киролмадилар. У ерда сўроқ қилганида қаердан, нима иш қилган, нима қилмоқчи каби саволлар ҳам сўралган. Шунда анча мунча ишларни уларнинг ишсизлиги юзасидан таклиф қилишибди. Бир- икки кун ўтиб, зўрлагандек қилиб, Аҳмаджон Шукуров ҳақида “ Маъданият ва маърифат” каналида кўрсатув қилишди. Иқтисодий аҳволи оғирроқ бўлгани ва жамоага қўшилишини ўйлаб, девондагилар таклиф қилган иш ўринларидан бирида ишлашни режалаштирмоқда. Етмиш ёшида бир саънат колежида деректор лавозимини танлабди. Ҳалқ артистида кибр йўқ. Ҳеч оғринмай шу таклифни ҳам яхши қабул қилдилар. Ҳеч бўлмаса, бу ҳавоий яллачилар энди уларнинг ҳолидан хабар олиб қолар деб умид қиламиз. Зеро, бизнинг халқ бағрикенг халқ. Ўз ҳамкасбларининг аҳволидан тез- тез хабар олиб қўйишдек фазилатли ишларни тўхтатиб қўймасликлари керак.  Уларнинг умрлари ғанимат,  ҳаётларини, умрларини, саънатини тезроқ олтин фондли ёзувларга муҳрлаб олиш даркор. Қилган ишлари алоҳида мактаб бўладиганларни, айниқса,  эътибордан четда қолдирмасликлари  керак.

 Ана шунақа гаплар…

 Саломат бўлинг , азизлар. Танқидий фикрларимни тўғри қабул қиласизлар, деган умид билан

Гулзамон Акбар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

Президент совғасига берилган «кобальт» йтҳга учради 

Қўқон шаҳридаги кўчаларнинг бири чорраҳасида президент совғасига берилган «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Хабар.уз” нашри ёзмоқда. Ҳодиса фотолари «Твиттер» ...