Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг сиёсий ахборот бўлими билдирди.
– Мамлакатдаги коррупция биз ўйлагандан кўра кенгроқ ёйилган экан, кўп далиллар фош бўлди, шунингдек яқин орада яна кўплаб далилларнинг фош қиламиз, – деб айтган президент.
Шунингдек Жээнбеков иқтисодий аҳволга ҳам бир оз эътибор қаратиб, янги корхоналарни назорат қилувчи органларнинг текширувларини уч йиллик муҳлатга озод бўлганини, Рус-қирғиз ривожланиш фонди орқали 1646 лойиҳа молиялаштирилиб, умумий миқдори 300 млн. долларга яқин ҳаражат сарфланганини таъкидлади.
Президент маъмуриятининг маълумотида мамлакатнинг ҳудудларида 2018-йили 2500дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Мирзоулуғбек Каримов