Журналист Турсунали Акбаровга нисбатан очилган даъво юзасидан биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бугун, 10 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Xabar.uz махсус мухбири Турсунали Акбаровнинг “Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!..” номли фельетонига нисбатан очилган фуқаролик иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.

Суд мажлиси очиқ ўтказилди. Бироқ раислик этаётган судья М.Закирова суд мажлисида ҳозир бўлган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз қуролларидан фойдаланишга рухсат бермади ва аудио ва видеоёзув ускуналарини ташқарида қолдиришини талаб қилди.

Шунингдек, судья Закирова мазкур фуқаролик иши юзасидан ўзининг рухсатисиз бирор сайтда бирор маълумот ёзмасликни роса уқтирди. Акс ҳолда, тегишли органга мурожаат қилиб, мухбирларга нисбатан жиноят иши қўзғатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ўринда муҳтарама судья фуқаролик иши натижасини олдиндан башорат қилиниб, судга таъсир ўтказиш эҳтимолини назарда тутган бўлса керак.

Ҳар ҳолда суд мажлисида ҳозир бўлган журналистлар шундай деб тушунди. Бироқ фуқаролик иши юзасидан ахборот характерида маълумот берилишига ҳеч қандай монелик йўқ, назаримизда. Зеро, чинозлик Аҳмадбой ёки собиқ Бош прокурор ва қатор собиқ давлат амалдорларининг жиноят иши ҳақида ҳали судга чиқмаёқ кўплаб ахборотлар бериб келинмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимларига жиддий эътироз тушганича йўқ.

Хуллас, суд мажлисида даъвогар ва жавобгар томонлар эшитилди. Даъво юзасидан савол-жавоблар бўлди. Пировардида, даъвогар томоннинг илтимоси билан суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди.

Шундай қилиб, кейинги суд мажлиси 2019 йил 21 январь куни соат 10:30га белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимга ёқмагани учун фермернинг яйловдаги бўғоз қўйлари ёппасига сўйиб ташланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, деб ёзилган. Мулкдор фақат қонунда назарда ...

Фориш туманида чўпонни уриб, 215 бош қўйни ҳайдаб кетган жиноятчилар ушланди

ИИВнинг маълумотига кўра, Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни ...

Акмалхўжа мавлонов наманган вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. А.Мавлонов тайинловга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400